“BYD Uzbеkistan Factory” қўшма корхонаси бош директори Шавкатбек Алимов ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Олимжон Тўйчиев Жиззах политехника институтида бўлди.
Маълумки, Жиззахдаги “BYD Uzbеkistan Factory” компаниясига малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида Жиззах политехника институти ва Тошкентдаги Турин политехника университети билан биргаликда юқори малакали мутахассисларни ўқитиш бўйича муҳандислик ўқув марказини ташкил қилиш режалаштирилган.
Ташриф давомида меҳмонлар институт ректори Алишер Усманқулов билан биргаликда мазкур муҳандислик ўқув марказини ташкил қилиш юзасидан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва келгусида бажариладиган ишлар режасини келишиб олди.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА