Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни кунларда вазирликнинг Мурожаатлар маркази (71-230-64-64) ва Ишонч рақами (1006) орқали турли сабаблар билан тест синовларига қатнашмаган абитуриентлар, уларнинг яқинлари томонидан қўшимча имтиҳон белгилаб бериш юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Қайд этиш керакки, Ҳукуматнинг 261-сон қарорига мувофиқ, тест куни имтиҳон вақтидан кечиккан, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатномаси бўлмаган абитуриент синов ўтказиладиган бинога киритилиши мумкин эмас.  

Шунингдек, абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тестга кириш учун рухсат берилмайди.  

Шу боис, абитуриентлар тест синовига шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва абитуриент рухсатномаси билан имтиҳонлар ўтказиладиган жойга рухсатномада кўрсатилган вақтдан кечикмай келиши лозим.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилган.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абитуриентларга бошқа сана ва вақтда тестга кириш учун рухсат берилмайди