Юртимизда аҳолининг барча қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар асосида иш олиб борилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларга манзилли ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлашда эса “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар яқин кўмакчи бўлмоқда.  

Навоий вилояти Конимех туманидаги Янги Қазғон овули вилоят марказидан қарийб 130 километр олисда жойлашган бўлиб, бу ерда ҳам давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси яққол намоён бўлмоқда.  

– Мен хизмат кўрсатувчи “Саржал” ва “Янги Қазғон” овул фуқаролар йиғинида 1327 та оилада 5196 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 168 нафари ногиронлиги бўлган шахс, 250 нафари кам таъминланган оила ва 8 нафари ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бор шахс ҳисобланади. Уларга ёрдам бериш учун 2 нафар ассистент бириктирилган, – дейди комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Олжас Адилов. – Оилалар ҳолатини ўрганиш давомида ижтимоий ҳолати оғир аҳволга тушиб қолиши мумкин бўлганларнинг рўйхати шакллантирилиб, 47 нафарига кейс очилди. Уларга ижтимоий хизмат ҳамда ёрдам кўрсатиш мақсадида режа туздим. Ўтган давр мобайнида 27 нафар ногиронлиги бўлган шахсга реабилитация-ортопедия воситалари етказиб берилди. Ижтимоий реестрга киритилмай қолган 4 нафар шахснинг бандлиги таъминланди.  

Тинчлик Муаитбасов “Янги Қазғон” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Тақдир тақозоси билан 2016 йилда белини шамоллатиши натижасида иккита оёғи ишламай қолган. Ҳозирда 1-гуруҳ ногирони.  

Халқимизда “Оллоҳ кимгадир бойлик бериб, кимгадир дард бериб синайди”, деган ибора бор. Тинчлик ака ҳам ана шундай дард билан синалаётган инсонлардан бири. Аммо у “дард”га бўйин эгмади. Тақдир синовларини қарши олган қаҳрамонимиз енгилмади. Бир йил тўшакда қимирламай ётган, ёшлигидан “зуваласи меҳнатда пишган” Т.Муаитбасов меҳнат қилишдан, ҳаракатланишдан тўхтамади. Меҳнати ва кучли иродаси билан ўз севимли ишини давом эттирмоқда. Ҳозирги кунда 5 сотих атрофидаги томорқасида деҳқончилик қилиб, чўл шароитида 10 дан ортиқ сабзавот ва полиз экинларини етиштирмоқда. Овулдаги кўпчилик хонадон вакиллари унинг томорқасини кўриб, ҳавас қилади.  

[gallery-18320]

– Оёғим ишламай қолгандан кейин тўшакда бир йил ётдим, – дейди Тинчлик Муаитбасов. – Кўп жойларда даволандим, Навоий, Тошкентга бордим. Йилдан-йилга яхшиман. Уйда ўтиргим келмайди. Деҳқончиликка, кўкаламзорлаштиришга қизиқаман. Помидор, сабзи, картошка, пиёз, қовун, тарвуз етиштиряпман. Боғим ҳам бор, бу йил ҳосилга кирди.  Ишласанг, меҳр берсанг, ҳар қандай шароитда ҳосил олса бўлади. Бизнинг ерлар қумлик. Сувни кўп истеъмол қилади. Кечаси суғормасангиз, кундузи ер қайнаб кетади. Меҳнат, ҳаракатнинг орқасидан йилдан-йилга соғлигим яхшиланиб бормоқда. Эрта тонгда соат 4 да туриб, ҳовлига чиқиб меҳнат қиламан. Экинларга қарайман. Гуллардан баҳра оламан. Хурсанд бўламан. Кайфиятим кўтарилади. Агар соғлигим яхшиланиб, юриб кетсам бир гектар ер майдонида боғ қилишни режалаштирганман. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим ҳафтада бир хабар олади. Ҳол-аҳвол сўрайди. Аравачам эски эди, янгисини олиб берди. Давлатимизга, Президентимизга раҳмат. Биз каби ногиронларга ҳар томонлама ёрдам бериб, қўллаб-қувватламоқда.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dv6nv1-AFeg" title="Har qanday dardning davosi mehnat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Албатта, бугун юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолини рози қилиш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, эртанги куннинг бугунгисидан яхшироқ бўлиши учун амалга оширилаётган чора-тадбирлардир. “Ҳар қандай дарднинг давоси меҳнат”, дея кун сайин соғлиги тикланаётган Тинчлик ака Муаитбасов каби юртдошларимиз давлатимиз эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Уларнинг соғлом турмуш тарзига қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатлар эса давом этмоқда.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар қандай дарднинг давоси меҳнат (+видео)