Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати маълум қилди. Унда қайд этилишича, мазкур инспекция хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя этиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат интизомига риоя қилган ҳолда ишларни тўғри ташкил қилиш ҳамда иш жойларини тўғри тайёрлаш ва хавфли ишлаб чиқариш вазиятларининг олдини олишни тартибга солиш мақсадида доимий назорат тадбирларини ўтказмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи давомида 210 та корхона фаолиятида 1 минг 118 та қоидабузилиш ҳолати аниқланган. Шунингдек, ушбу аниқланган қоидабузилишлар юзасидан 407 та кўрсатма берилиб, 380 соҳа ходимига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

Ўрганишлар давомида хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига ҳамда меҳнат интизомига риоя қилмаган ҳолда ишларни нотўғри ташкил этган 35 та бригада иш фаолияти тўхтатилган.

Маълумки, энергетика объектларида қурилмалар, ишлаб чиқариш бинолари ва хавфсиз ҳамда самарали эксплуатация қилишни таъминлаш, шунингдек, уларни ишга яроқли ҳолатда сақлаб туришга доир қонун-қоида талаблари мавжуд.  

Мазкур белгиланган талабларни бажаришга ва қоидаларга амал қилиш ҳар бир соҳа ходимининг асосий мажбуриятидир, дейилади хабарда.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика объектларини таъмирловчи 35 та бригада фаолияти тўхтатилди