Иқлим ўзгаришлари ва атмосфера ифлосланишида иссиқхона газларининг ҳам яхшигина “ҳиссаси” бор. Бу борада юртимизда муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маълумки, яқинда 500 минг тонналик иссиқхона газлари эмиссияси муваффақиятли камайтирилгани натижасида Жаҳон банкининг Трансформацион углерод активлари жамғармаси (ТCАF) Ўзбекистонга 7,5 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Бу мамлакат энергетика секторини ислоҳ қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан иссиқхона газлари чиқарилишини чеклашнинг асосий принциплари, қисқартирилган иссиқхона газларига эгалик муносабатлари аниқ белгиланмоқда.

Депутат И.Хушвақтовнинг қайд этишича, мазкур лойиҳада иссиқхона газлари чиқарилишини чеклаш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари акс этмоқда. Иссиқхона газлари чиқарилишини давлат томонидан ҳисобини юритиш тартиб-қоидалари кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, иссиқхона газлари чиқарилишини чеклаш чораларини мониторинги, ҳисоботи ва верификация тизими асослари ва тартиби мустаҳкамланмоқда. Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш соҳасидаги юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши иқлим ўзгаришларига сабаб бўлувчи иқтисодиёт тармоқларида чиқарилаётган иссиқхона газларини тартибга солишга, фуқароларининг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлишига хизмат қилади.

Муҳокама ва савол-жвоблардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчиликда иссиқхона газларини чеклаш масаласи белгиланмоқда