Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан болаларнинг ёзги таътил давомида нималар билан банд эканлигини аниқлаш мақсадида ота-оналар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди. Унда 4668 киши иштирок этди.

Ўрганишларга кўра, ёзги таътил давомида  ўқувчиларнинг катта қисми (51 %)  қўшимча дарсларга қатнашаётгани аниқланган. Бу билан улар янги ўқув йилига тайёрланишади, ёзнинг 3 ойидан унумли фойдаланиб, янги кўникмаларни қўлга киритишади.  

Сўровномада қатнашган 42 % ота-оналар эса фарзандим таътил давомида уйда, уй ишларига ёрдамлашади, деб жавоб беришган. Ундан кейинги ўринда болалар таътил давомида ўзларининг дам олиш вақтларини бобо-бувисиникида (12 %) ва оромгоҳларда (10 %) ўтказиш кўрсаткичи эгаллайди.  

Иштирокчиларнинг 5 фоизи болалари таътилни хорижда ўтказишларини билдиришган.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ёзги таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида   ҳудудлардаги 1 минг 105 та мактабда 1-7-синф 174 минг  297 нафар ўқувчи учун соғломлаштириш майдончалари бепул ташкил этилган. Бунда, ўқувчилар учун спортнинг волейбол, футбол, баскетбол турлари, маданият ва санъатнинг “Тасвирий санъат”, “Рақс”, “Қўғирчоқ театри”, “Караоке орқали қўшиқ айтиш”, IT йўналишининг “Ёш дастурчи”, “Киберспорт”, “Компьютер дизайн ва графикаси” ва инглиз тили тўгараклари, “Ёз-2024” спорт мусобақалари (болажон спорт жамоалари, ёшлик спорт жамоалари,), “Таътил спорт билан татир” онлайн танлови, “Менинг ёзги таътилим” мавзусида иншолар танлови ташкил қилинади ҳамда болаларга мўлжалланган қизиқарли кино ва мультфильмлар намойиш этиш этилмоқда.  

Шунингдек, туман ва шаҳар марказларидаги 219 та “Баркамол авлод” болалар мактабида 5 та йўналишдаги тўгараклардан иборат қисқа муддатли “Ижодкорлар оромгоҳи” фаолияти йўлга қўйилган. Ҳозирда ушбу оромгоҳларда 38 минг нафар бола бепул тўгаракларга жалб қилинган.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар ёзги таътилда нималар билан банд? Сўровнома ўтказилди