Бугун тонгда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп тарафдорлари билан учрашув вақтида номаълум шахс томонидан унга қарата ўқ узилган. Мамлакат собиқ президенти ярадор бўлгани айтилмоқда.
Трамп матбуот хизматининг маълум қилишича, у айни пайтда яхши ва хавфсиз.
Орадан бироз вақт ўтиб АҚШ Махфий хизмати воқеа юзасидан баёнот берди. Департамент бир томошабин ва ўқ узган шахс ўлганини тасдиқлади.
- Номаълум шахс митинг майдони ташқарисидаги тепаликдан саҳна томон бир неча марта ўқ узди. АҚШ Махфий хизмати тезда ҳимоя чораларини кўрди ва собиқ президент хавфсиз жойга ўтказилди, -деди хизмат вакили Энтони Гуглиелми.
Бу суиқасд Трампнинг сайловдаги имкониятларини янада ошириб юборди, деб бемалол айтиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатилган. У амалдаги президент Жо Байден билан рақобатлашмоқда.
Ў.Алимов, ЎзА