Жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Покистон Ислом Республикаси миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда логистика форуми (“Made in Pakistan”) да Покистон Ислом Республикасининг “Fateh Group” компанияси билан Бухорода йирик текстиль корхонасини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича икки томонлама манфаатли ҳамкорлик юзасидан дастлабки келишувларга эришилиб, меморандум имзоланганди. Келишувга кўра, лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ўзаро келишувнинг мантиқий давоми сифатида Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ризо Асадов, Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги савдо маслаҳатчиси Байрамали Юсупов, “Fateh Group” компаниясининг вице-президенти Гоҳар Уллаҳ ва “Бухоро Агрокластер” пахта-тўқимачилик кластери таъсисчиси Азамат Султонов иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида Бухорода амалга оширилиши режалаштирилган текстиль корхонаси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий йўналишлардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббус эканлигини алоҳида таъкидлади. Ҳокимлик бу ташаббусни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашувда лойиҳани амалга ошириш истиқболлари кенг муҳокама қилинди. Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш йўлида тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқотда ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорликни амалга оширишда эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Покистон томони бу борада ўз таклифларини билдирди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Покистон: текстиль соҳасидаги ҳамкорлик