Шу йилнинг 7-12 июль кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида "Олтин қоракўз" 36-халқаро фольклор халқ рақс фестивали бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари қаторида Ўзбекистон давлат филармониясининг "Навбаҳор" рақс ансамбли ҳамда "Бек" доирачилар ансамбли иштирок этди.
Олти кун давом этган танловда 1-ўрин Ўзбекистон делегациясига берилди. 2-ўрин Туркманистон делегациясига, 3-ўрин Болгария делегациясига насиб этди.
"Олтин қоракўз" фестивали 62 маротаба ўтказилган бўлиб, 36 йилдан буён танлов сифатида ташкил этиб келинмоқда. Фестивалнинг 62 йиллик тарихида Ўзбекистон илк бор 1-ўринни эгаллади.
Н.Усмонова, ЎзА