Мамлакатимиз спортчиларининг халқаро спорт майдонларида қўлга киритаётган ютуқлари йилдан йилга юксалиб бормоқда.

Айниқса, ўтган йиллар давомида бокс, футбол, дзюдо, таэквондо, велоспорт, оғир атлетика каби спорт турларида эришган натижаларимиз нафақат юртимизда, балки хорижий мамлакатларда ҳам эътироф этиб келинмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон спортчилари, спорт жамоалари йилнинг энг муҳим спорт мусобақаси – XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Футбол, бокс, дзюдо каби бир қатор спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз Францияда, қайсидир спорт турлари вакиллари Европа давлатларида, яна бир нечтаси мамлакатимизда Олимпия ўйинларининг сўнгги ўқув-машғулот йиғинларида қатнашмоқда.

Хўш, олимпиячиларимиз учунгина эмас, мамлакатимиз спорт ҳаётида муҳим воқелик бўлган, бутун халқимизнинг диққат эътибор марказида турган "Париж-2024" ўйинларининг мамлакатимиз учун энг муҳим жиҳатлари нималарда ўз аксини топмоқда? Йўлланмаларни қўлга киритиш борасида белгиланган режалар бажарилдими? Бу борада айнан қайси спорт федерацияларда ишлар тўғри йўлга қўйилдию, қай бирларида сусткашлик ҳолати кузатилди? Илк бор Париждаги Сена дарёси бўйлаб ташкил этилаётган очилиш маросими, бевосита мусобақаларнинг тафсилотларини, унинг ҳаяжонли лаҳзаларини халқимизга тўлақонли етказиш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?  

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/mMvGv1XWf6E" title="Zafar Imomxoʻjayev: Oʻzbekistonning yangi olimpiya tarixi yaratilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шу ва ўйинлар теграсидаги бошқа масалалар хусусида Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Зафар Имомхўжаев билан суҳбатлашдик.

Мулоқот давомида шунингдек, спортчиларнинг жисмоний ва руҳий қувватини доимий ҳолатда меъёрда ушлаб туриш, саломатлигини, хавфсизлигини таъминлаш каби қатор масалалар ҳақида сўз юритилди.

Суҳбатни ЎзАнинг Youtubeдаги канали орқали кўришингиз мумкин.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг янги олимпия тарихи яратилмоқда (+видео)