Бугун, 13 июль куни Германиянинг Кассель шаҳрида теннис бўйича ITF туркумидаги "M25 Kassel" турнирининг ярим финал баҳсида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов бельгиялик Гутьер Онклинга қарши кортга чиқади.
Айтиш лозим, бельгиялик Гутьер Онклин ҳозирда дунё рейтингида 259-ўринни эгаллаб турибди.
Турнирда муваффақиятли иштирок этаётган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов чорак финалда британиялик 23 ёшли Антон Матусевич билан басҳлашди. Бир соату 47 дақиқа давом этган мураккаб ўйинда Ҳумоюн 6/4, 7/5 ҳисобида ғалабага эришди.
Айнан бугунги баҳс финалда ғолиблик учун ким кортга чиқишга ҳақли эканини кўрсатади.
Т.Рўзиев, ЎзА