Озарбайжонинг маданий пойтахти – Шуша шаҳрида жорий йил 21-23 июль кунлари “Ёлғон маълумотларни фош қилиш: дезинформацияга қарши кураш” мавзусида иккинчи Шуша глобал медиа форуми бўлиб ўтади.

Нохолис ахборот билан боғлиқ глобал муаммолар муҳокама қилинадиган анжуманда, жумладан, ОАВ ахлоқий масъулиятини ошириш, сиёсий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ҳукуматлар ва ОАВнинг ахборот экотизимини мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини аниқлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

2023 йил 21-23 июль кунлари бўлиб ўтган “Тўртинчи саноат инқилоби даврида янги медиа” мавзусидаги биринчи Шуша глобал медиа форумида расмийлар, фуқаролик жамияти, давлат ва бизнес вакиллари, матбуот ва ОАВ эркинлиги ҳимоячилари, халқаро ташкилотлар ходимлари, дунёнинг 50 дан зиёд давлатидан олимлар, экспертлар иштирок этган.

Бу гал дастурдан дезинформациянинг қамровини англаш, таъсирини баҳолаш, нохолис ахборотга чидамли жамият қуриш сиёсати ва бу борадаги ташаббусларни таҳлил қилиш мавзуларидаги сессия ва давра суҳбатлари ўрин олган.

Мутахассислар сунъий интеллектнинг воқеликка таъсирини баҳолаш ва медиа саводхонлик даражасини ошириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда ОАВ ўрнини аниқлаш юзасидан фикр алмашади.

Ҳозиргача 200 га яқин хорижлик меҳмон форумда қатнашиш истагини билдирган.

Дурдона Солиҳова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шуша глобал медиа-форуми