“Халқаро минбар” лойиҳасида навбатдаги меҳмонимиз – Халқаро молия корпорацияси (IFC, Жаҳон банки гуруҳи) Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича минтақавий менежери Нил Маккейн.

Тошкентда фаолият юритувчи Нил Маккейн икки мамлакатда хусусий секторни ривожлантириш, барқарор, инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича стратегик ва операцион саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилади. Ташкилотнинг инвестиция ва маслаҳат дастурларини турли соҳаларда кенгайтириш, мижоз, ҳамкор ва ҳукумат вакиллари билан муносабатни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни бошқаради.

Буюк Британия фуқаролигига ва 20 йиллик тажрибага эга бу мутахассис ушбу лавозимга тайинланишдан олдин Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)да амалиёт бўйича вице-президент маслаҳатчиси, аввалроқ банкнинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйича минтақавий раҳбари эди. Шунингдек, Каспий денгизи ҳавзаси ва Марказий Осиё минтақаларида 14 йил масъул лавозимларда ишлаган.

Халқаро молия корпорацияси Жаҳон банки гуруҳи аъзоси сифатида ривожланаётган бозорларда хусусий секторни қўллаб-қувватлайдиган энг йирик глобал ривожланиш институтидир. Ташкилот 100 дан зиёд мамлакатда фаолият юритади, ривожланаётган мамлакатларда бозор ва имконият яратиш учун капитал, тажриба ва таъсирдан фойдаланади. IFC 2023 молия йилида ўта қашшоқликка барҳам бериш, иқтисодиёт чуқурлашиб бораётган, глобал инқирозни енгиш учун кураш кечаётган бир даврда умумий фаровонликни яхшилаш учун, хусусий сектор кучига таянган ҳолда, хусусий компания ва молия институтларига рекорд даражадаги 43,7 миллиард доллар маблағ ажратди.

– Қайта тикланадиган энергия манбалари беқарор бўлгани учун энергияни сақлаш бўйича самарали ечимлар ишлаб чиқилиши Ўзбекистонда барқарор энергия таъминоти калити бўлиши мумкин, – дейди Нил Маккейн. – Республика бошқа кўплаб давлатлар қатори қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш йўлида кўплаб тўсиқларга дуч келмоқда. Улкан табиий газ захирасига эга бу мамлакат иқтисодиёти қазиб олинадиган ёнилғига узвий боғлиқ. Бу жараёнда иқтисодий ва сиёсий омиллар, хусусан жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш, қайта тикланадиган энергия афзаллиги ҳақида хабардорликни ошириш талаб қилинади. Қуёш электр станциялари, шамол турбиналари ва янгиланган электр тармоғи каби зарур инфратузилма барпо этиш учун мислсиз сармоя, вақт ва техник тажриба зарур. Қолаверса, зарур капитални тўплаш ҳам қийин, чунки кўпинча даромаддан олдинги салмоқли дастлабки харажат узоқ муддатли инвестицияни ҳам ўз ичига олади. Бундай кўп қиррали муаммоларни ҳал қилиш ҳукумат, хусусий сектор ва халқаро ҳамкорларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатини тақозо этади.

Мамлакатингиз ўсиб бораётган энергия эҳтиёжини қондириш, тоза энергия иқтисодиётига ўтиш учун яхши шароитга эга. Қайта тикланадиган энергия манбалари энергия аралашмасини диверсификация қилиш ва табиий газга қарамликни камайтиришга ёрдам беради. Ҳукумат 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия манбаларининг электр ишлаб чиқаришдаги улушини 25 ГВт ёки мамлакатдаги умумий истеъмол миқдорининг 40 фоизига етказишни мақсад қилган. Бу чора тоза энергияга ўтишни қўллаб-қувватлаб, иқтисодиёт ва фуқаролар талабини қондиришга қаратилган. Шу нуқтаи назардан Жаҳон банки гуруҳи хусусий сектор сармоясини жалб қилиш орқали Ўзбекистонга 1000 МВт қуёш ва 500 МВт шамол энергиясини ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

IFC ривожланаётган бозорларда қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаб-қувватлашга доим содиқ ва Ўзбекистон бу борада асосий давлатлардан бири ҳисобланади. Корпорация консалтинг, қуёш энергияси лойиҳаларини молиялаштириш сингари бир неча ташаббусда иштирок этади. Масалан, Навоий вилоятида 31 минг хонадон эҳтиёжини қоплайдиган қуёш электр станцияси Ўзбекистон ҳукумати ва БАА “Маsdаr” компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклик доирасида йўлга қўйилган. Транзакция бўйича маслаҳатчи сифатида IFC ҳукуматга “Scaling Solar” – Қуёш энергиясини масштаблаш тендерини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам берди. Бу мамлакат учун қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш йўлида муҳим тарихий нуқта бўлди.

Корпорация бошқа кредиторлар билан ҳамкорликда Навоий вилоятида “Маsdаr” компанияси томонидан барпо этилаётган яна бир объект – 500 мегаватт қувватга эга шамол электр станцияси қурилишини қўллаб-қувватлаш учун ҳам молия манбасини тақдим этган. 500 000 уйни ток билан таъминлашга қодир ушбу мажмуа Марказий Осиёдаги энг йирик муқобил объект, IFC ҳомийлик қилган энг йирик шамол станциясидир.

Давлат ва хусусий сектордаги ҳамкорларимиз билан бирга ҳозир биноларни иситиш ва совутиш учун саёз геотермал энергиядан фойдаланиш имкониятини ўрганяпмиз. Мазкур ташаббус одатий афзалликдан ташқари электр тармоғидаги юкни енгиллаштиришга ҳам ҳисса қўшади. Айни пайт лицензия ва рухсат олиш, шунингдек иссиқлик сўрғичини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш ва тарқатиш жараёни ўрганиляпти. Бундан ташқари инвестицияни рағбатлантириш, ер усти геотермал лойиҳаларини кенг кўламда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.

Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистондаги давлат-хусусий шерикликка асосланган маслаҳат хизматининг жорий тўплами турли босқичда ривожланаётган лойиҳаларни жамлаб, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларини қамраб олган. Кутилаётган сафарбарликнинг умумий миқдори қарийб 700 миллион долларни ташкил этади. IFC энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларига оид, тахминан 1,8 миллиард долларлик бир неча ғояни ҳаётга татбиқ этиб бўлди.

Мамлакатда амалга ошириш имкони мавжуд ишлар ҳали кўп. Ҳозиргача ДХШ лойиҳаларимиз энергия ишлаб чиқариш, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш соҳаларига кириб борди. Энди ҳукумат билан таълим, ирригация, транспорт, сув таъминоти ва оқава сув каби бошқа муҳим тармоқларни ҳам кўриб чиқа бошлаймиз. Бу секторлар кўп йилдан буён инвестиция, субоптимал фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, шунингдек урбанизациянинг юқори суръатига доир муаммолар билан курашмоқда. Бинобарин, биз ДХШ айни йўналишларга самарали инвестиция ва хусусий сектор тажрибасини жалб қила олишига ишонамиз. Бу жараёнда, жумладан, ДХШ тизимини лойиҳалаш, тузилмалаш ва амалга оширишга эътибор қаратилади.

Қуёш энергетикаси соҳасидаги яна бир муҳим янгилик аккумулятор энергиясини сақлаш тизимлари интеграциясидир. Қуёш энергиясининг узлуксиз табиатини намоён қиладиган бундай тизимлар офтоб энг юқори соатларда тўпланган ортиқча энергияни сақлайди ва энергиядан юқори талаб даврида фойдаланиш имконини беради. Натижада нафақат барқарор электр таъминотига эришилади, балки қуёш электр станциялари самарадорлиги ошади. Батарея энергиясини сақлаш бозори ҳозир ривожланишнинг бурилиш нуқтасида. Вақт ўтиши билан нарх ва технология янада қулай бўлиши кутиляпти.

Ўзбекистонда қуёш электр станцияси билан инновацион аккумулятор батареясидан фойдаланиш ҳамон янги усул ҳисобланади ва бу борадаги салоҳият юқори. Аккумулятор миллий электр тармоғини барқарорлаштириш, қазиб олинадиган ёнилғига қарамликни камайтириш ва чекка ҳудудларни янада ишончли энергия билан таъминлашга ҳисса қўшади. Шунингдек, иссиқхона гази чиқиндисини камайтириш орқали янада барқарор тизимга ўтиш мақсадига хизмат қилади. Шу сабабли энергия сақлаш технологиясини қўллаб-қувватлаш республика учун стратегик йўналиш сифатида қайта тикланадиган энергия манбалари кўламини кенгайтиради. IFC энергетика соҳасига технология жорий этиш орқали қайта тикланадиган энергияга талабни ошириш, энергия хавфсизлигини кучайтириш, тармоқ барқарорлигига эришиш ва энергиядан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳукумат ижобий ўзгаришларни юқори даражада қўллаб-қувватламоқда, чет эл инвестициясини жалб қилиш ва энергия бозорини либераллаштириш бўйича ислоҳотни жадаллаштирмоқда. Мамлакатда қайта тикланадиган энергия манбаларига сармоя киритиш учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.

Зеро, мамлакатнинг стратегик жойлашуви ва бой табиий ресурслари нафақат ички эҳтиёжни қондириш, балки келажакда тоза энергияни экспорт қилиш имконини беради. Биз бошқа инвесторларни ҳам Ўзбекистондаги имкониятларни ўрганиш ва қайта тикланадиган энергия манбалари билан боғлиқ лойиҳаларга ҳисса қўшишга ундаймиз.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нил Маккейн: Ўзбекистон келажакда тоза энергияни экспорт қилиши мумкин