ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда XI ва XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари, Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди. Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди.  

Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич яхши ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.  

[gallery-18241]

Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид.  Хитой тангаси эса XIX асрга оид бўлиб,  уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этди.  

- Танганинг ўнг томонидаги 2 иероглиф: Каши / Каши 喀什 -  Қашқар. Чап томонидаги  2 иероглиф : сан / сан 参 -  ва жир / жин 金 – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги  1 иероглиф: гуанг 光- ёруғлик маъносини беради. Паст қисмидаги 1 иероглиф: юань 圓 юмалоқ,  яъни доира деган маънони беради. Танга ўртасидаги тешилган жойдаги иероглифни ўқиш қийин.  Бироқ,  у шюй 緒 иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй  / Guangxu 光緒 номига ўхшаяпти. У  1875 -1908 йилларда Хитойни бошқарган,  - дейди Ш. Қўлдошев.

Учта нодир китоб эса илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб,  уларни ўрганиш ва татқиқ қилиш қимматли маълумотларга эга бўлишимизга имкон беради.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахсикентда ноёб қилич ва тангалар топилди