Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Навоий вилояти инспекторлари томонидан Навоий шаҳрида жойлашган «Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси — кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникаси»да назорат тадбири ўтказилди.
Назорат тадбири давомида, бирлашмага тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналари давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказилмасдан фойдаланилаётганлиги аниқланди, деб хабар берди Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бу билан, Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунининг 16, 20-моддалари талабларига амал қилинмаган.
Текширув натижасида бирлашма масъулига маъмурий чора кўрилган. Бирлашмага 126 дона тиббий ускуналари ва ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма чиқарилган.
ЎзА