Рўйхатга олинган тадбиркорларнинг муайян қисми фаолият юритмаётгани танқид қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда Фарғона вилоятидаги баъзи корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми пасайгани, айримлари ишламаётгани, 3 та лойиҳани ишга тушириш 4-5 йилдан бери чўзилиб келаётгани танқид қилиниб, масъул раҳбарлар бундай корхоналарга ёрдамлашиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Рўйхатга олинган тадбиркорларнинг муайян қисми фаолият юритмаётгани, айримларида эса айланма ва иш ўринлари қайд этилмагани “яширин иқтисодиёт”дан далолат бериши қайд этилди.
Мутасаддиларга бу ҳолатларни ўрганиб, “соядан” чиқишга кўмаклашиш топширилди.
ЎзА