Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Қайд этилганидек, ўтган етти йилда вилоятда катта ўзгаришлар бўлди.
Киритилган инвестициялар ҳажми 3 карра ўсди. Товар айланмаси 10 миллион доллардан ошган 122 та корхона пайдо бўлди. Фарғона корхоналари 60 та янги бозорга кириб борди.
Бугунги кунга келиб, вилоятда янги корхона очаман, кенгайтираман, инновацион лойиҳам бор, юзлаб, минглаб одамни ишли қилмоқчиман, деган тадбиркор кўпайди.
Шу билан бирга, агар вилоят раҳбарияти янгича тизим қилиб, тадбиркорлар билан кўпроқ шуғулланганида эди, Фарғонада 2-3 карра кўп натижага эришиш мумкин бўлар эди, деди давлатимиз раҳбари.
ЎзА