“Ўзаэронавигация” ДУК Термиз ҳудудий бўлинмасида ҲҲБ (Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш) диспетчерлик минораси янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Минорада жойлашган диспетчерлик пункти бир нуқтанинг ўзида ҳаво кемалари ҳаракатлари, шунингдек, аэродромдаги хизматлар иши устидан узлуксиз радиолокациявий ва визуал мониторинг ўтказишга имкон беради.  

Таъкидлаш жоизки, олдинлари Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш Термиз ҳудудий бўлинмаси барча хизматлари Термиз аэропортининг турли биноларида жойлашган бўлиб, бу  кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқарарди.

[gallery-18228]

Баландлиги 25 метр бўлган янги минора минтақа ҳаво бўшлиғидаги ҳаракатлар самарадорлиги ва хавфсизлигини сезиларли даражада ошириб, парвозлар хавфсизлигини таъминлашда ҳақиқий ва мустаҳкам қўрғонга айланади. Шунингдек, Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш Термиз ҳудудий бўлинмаси замонавий радиолокация ва радионавигация воситалари билан жиҳозлангани бу ердаги мутахассислар ишини сифат босқичига олиб чиқади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/4IT4fpMn6U4?si=v4E1H39cyhU60Kbk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парвозлар хавфсизлигини таъминлашда мустаҳкам қўрғон (видео)