Россиянинг “UVT Aero” авиакомпанияси Қозон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйгани ҳақида маълум қилди.
4 августдан бошлаб бундай парвозлар ҳафтада бир марта —якшанбадан душанбага ўтар кечаси амалга оширилади. Йўналишга Bombardier CRJ-200 самолётлари хизмат кўрсатади.
“UVT Aero” 2023 йилнинг август ойида Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олган, сентябрь ойидан эса Қозон-Самарқанд-Қозон йўналиши бўйича ҳафталик рейсларни амалга оширишга киришди. Жорий йилнинг қишида авиаташувчининг Тошкент ва Бухорога парвозлар йўлга қўйиши тўғрисидаги режалари маълум бўлди.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА