Бугунги кунда республикада 1 300та паррандачилик хўжаликлари фаолият юритмоқда. Шундан 555таси гўшт, 693таси тухум ва 52таси наслчилик йўналишида. Соҳада 2020-2023 йилларда қиймати 5,4 трлн сўмлик 1 030та лойиҳа амалга оширилиб, 54,5 млн бош парранда боқиш қуввати ва 14 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, Венгрия, Россия, Нидерландия, Туркия ва Испаниядан 9,3 млн бош жўжа импорт қилинди. Натижада, парранда сони 103,4 млн бошга, парранда гўшти 690 минг тоннага ва истеъмол тухуми етиштириш 8,5 млрд донага етказилди.

Соҳа истиқболи ва Президентимизнинг 2024 йил 27 июндаги “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори билан тармоқни янада ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар ва режалар билан танишиш мақсадида Республика Паррандасаноат уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аҳмедовга юзландик. 

- Ушбу қарор билан соҳа учун яна қандай имтиёзлар берилди ва келгусида яна қандай режалар бор? 

- Дунёда паррандачилик маҳсулотларига аҳолининг эҳтиёжлари ортиб бормоқда. Шу жумладан ўзимизни республикада ҳам шундай ҳолат кузатиляпти. Сўнгги 5 йилни оладиган бўлсак, ўзимизда парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4 баробарга ошди. Охирги йилларда 690 минг тонна парранда гўшти етиштирилган бўлса, 2024 йил якуни билан ўзимизга мақсад қилиб қўйганмиз айнан парранда гўшти маҳсулотлари ҳажмини 800 минг тоннага етказиш... (давоми видеода)  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/NMWmUuK7648?si=6lYX0T4f3RDBKruB" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Паррандачилик тармоғи нимага ислоҳ қилинмоқда? (+видео)