Яшилликни, табиатни асраб-авайлаш бугунги экологик муаммолар авж олаётган бир вазиятда долзарб аҳамиятга эга. Дарахтларни, яшил масканларни асрашда жамоатчилик назорати муҳим. Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси ишонч телефон рақами орқали Юнусобод тумани «Биллур» маҳалласи 4-мавзесида истиқомат қилувчи аҳолидан ҳудудда қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли мавжуд дарахтларга шикаст етказилиши мумкинлиги юзасидан мурожаат тушган.
Партия томонидан мазкур мурожаат тезкорлик билан ўрганилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати маълум қилди.
Ўрганишларда аниқландики, қурилиш бошланган ҳудуд тўсиқ билан ўралган бўлиб, иссиқ сув қувурларини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари томонидан қурилишга масъул «Oʼrmoninvest« МЧЖдан 36 ой давомида ҳудуддаги ҳар бир дарахтни парвариш қилиш ва қуриб қолмаслигини кафолатловчи кафолат хати олинди.
М.Комилова, ЎзА