ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшлар билан ишлаш, уларнинг барча жабҳада манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, уюшмаган қатлам вакиллари, тарбияси оғир йигит-қизларни тўғри йўлга бошлаш, муаммоларини ҳал этиш орқали жамиятда ўз ўринини топиши учун кўмаклашиш ҳуқуқ-тартибот идоралари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди.
[gallery-18226]
“Ватан” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туман прокуратурасида ўтказилган анжуман ҳам айни шу мавзуга бағишланди. Унда туман прокурори катта ёрдамчиси С. Комилжонов ёшларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида белгиланган вазифаларнинг ижросини ҳудуд ҳаёти мисолида кўрсатиб, мавжуд муаммолар ечими юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир доирасида ўз хизмат вазифасини виждонан бажариб келаётган бир гуруҳ ходимларга “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” кўкрак нишонлари топширилди.
Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат),ЎзА