Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган федерация ва ассоциацияларнинг спортда допингга қарши кураш борасидаги ҳамкорликлари, антидопинг талабларини ўз вақтида бажариш, антидопинг қоидаларига риоя қилиш борасидаги 6 ойлик рейтингда етакчиликка эришганлар рўйхати эълон қилинди.
Ўнга кўра, юртимизда фаолият кўрсатаётган дзюдо, оғир атлетика ҳамда бокс федерациялари мезонларни доимий равишда бажариб келаётганлиги билан ушбу рўйхатнинг энг юқори қисмида эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги ва Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган мазкур рейтинг халқаро даражадаги сертификатни олганлиги, антидопинг таълимотини тарғиб қилишдаги ҳамкорлик, белгиланган халқаро антидопинг тизимида жорий этилган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш, қоидабузарликларни аниқлашдаги ҳамкорлик мезонлари асосида ишлаб чиқилди.
Йил якунига қадар ушбу рейтингда юқори ўринларни эгаллаган спорт федерациялари умумий натижалар асосида қимматбаҳо совринлар билан тақдирланиши назарда тутилган.
Т. Рўзиев, ЎзА