Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири М.Жаббаров бошчилигидаги делегация Бухорога келди. Делегацияни Бухоро халқаро аэропортида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Қудратов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Бухорода икки давлат ўртасидаги тор доирадаги учрашув, Ўзбекистон – Озарбайжон инвестиция компаниясининг кузатув кенгаши йиғилиши, шунингдек, ҳукуматлараро комиссиянинг 13-йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки давлат ўртасида йўлга қўйилган бу тизимли ташаббус натижасида товар айланмаси 27 фоизга, транспорт логистика йўналиши 22 фоизга ўсди. Давлатлараро товар алмашиш ҳажмини 30 фоизга ёки 1 миллиард доллардан ошириш режа қилинган. Айни масалалар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Бухоро шаҳрида ўтган 13-йиғилишида муҳокама қилинди. Унда икки давлатнинг асосий вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва таълим муассасалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича биргаликда иш олиб бориш, энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича томонларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

–  Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида азалдан дўстона ва яқин қардошлик муносабатлари қарор топган, – дейди Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов. – Биз бугун мулоқотлар жараёнида икки давлат раҳбарларининг узоқни кўзлаган кўп қиррали ҳамкорлик келишувларидан келиб чиқиб, жуда кўплаб йўналишларда музокаралар олиб бордик. Айниқса, Ўзбекистон ва Озарбайжон инвестиция фондини шакллантириш ва бу бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича тор доирада учрашувлар ўтказдик. Нефть-газ, тўқимачилик, машинасозлик, қолаверса транспорт логистика соҳасидаги ишларимиз кўламини ошириш режалари ишлаб чиқилди. Яна бир аҳамиятли томони бор. Биз ҳукуматлараро комиссияларнинг йиғилишларини фақатгина пойтахтларда эмас, балки саноати ривожланаётган ҳудудларда ўтказишни режа қилганмиз. Ўтган йили 12-йиғилишимиз Шуша шаҳрида ўтган эди. Бугун қадимий Бухорода йиғилдик. Ўйлайманки, бугун барча йўналишлар қатори туризм ривожига хизмат қилувчи лойиҳаларимиз ҳам кенг қамровли бўлади. 

[gallery-18222]

Тадбир якунлари бўйича Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 13-йиғилиши баённомаси ҳамда ҳукуматлараро комиссия доирасида эришилган келишувларни мустаҳкамловчи бошқа бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Озарбайжон делегацияси Бухоро шаҳрининг тарихий қадамжо ва зиёратгоҳлари билан ҳам танишди. 

Зариф Комилов,

 Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Озарбайжон: ҳамкорлик кўлами янада кенгаяди