Президентимиз раҳнамолигида инсон қадри учун амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар самарасини бугун ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти мисолида кўрмоқда. Ҳудудлар қиёфасида янгиланишлар, бемисл бунёдкорликлар халқимиз фаровонлигига, юрт тараққиётига хизмат қилмоқда.

Фарғонага келган киши буни ўз кўзи билан кўриши мумкин. Вилоятнинг энг чекка ҳудудида ҳам Янги Ўзбекистон нафаси сезилади, одамлар билан гаплашсангиз шукроналикдан сўзлайди. Давлатимиз раҳбари ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан берган кўрсатмалари вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Президентимиз ўтган йилнинг 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишиб, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида вазифаларни белгилаб берган эди. 

Хўш, ўтган бир йил давомида вилоятда қандай ўзгаришлар бўлди.

Вилоятда жорий йилнинг январь-май ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,5, хизмат кўрсатиш ҳажми 11,6, қурилиш ишлари 8,3, асосий капиталга инвестициялар 20,7, чакана савдо айланмаси ҳажми 8,1 фоизга ошди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида жорий йил учун 328,5 мингта иш ўрни яратиш белгиланган. Дастур доирасида жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 231,9 мингта  янги иш ўрни ташкил этилди. “Сайхунобод ва Уйчи туманлари тажрибаси”ни барча ҳудудларда жорий этиш, маҳаллаларда оилалар даромадини ошириш, уларни даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш ҳамда банклар иштирокида кичик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида аҳоли хонадонларининг 41 минг гектар томорқаси ҳамда уй хўжалигида 16 мингта лойиҳа пакетлари ва микро лойиҳалар амалга оширилди. 479 та маҳаллада 27 та йўналишда кооперациялар йўлга қўйилди. 9,3 мингта иссиқхона  ташкил этилди. Натижада 36 мингдан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланди. Йил якунига қадар яна 62,1 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш белгиланган.

Вилоят фаоллари билан юзма-юз мулоқотда Фарғонани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш таклифи билдирилган эди. Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар самараси сифатида жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 53 та маҳалла фуқаролар йиғинида бирорта ҳам камбағал оила қолмаслигига эришилди.

Маҳалла еттилиги ҳаракати билан жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 179 минг аҳоли иш билан таъминланди. Шу тариқа 68 минг ишсиз доимий иш ўрнига эга бўлди, 85 минг нафари ўзини ўзи банд қилганлар тоифасига киритилди, 7 минг нафари якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш бошлади ҳамда 17 минг ҳамюртимизга ижара асосида ер ажратиб берилди.

Бевосита маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, шу йилнинг январь-май ойларида 10 мингдан зиёд одамга 180,8 миллиард сўм имтиёзли банк кредити ажратилди. Шунингдек, маҳаллада яшовчи 2 минг 350 нафар аҳоли вакиллари субсидия асосида 12,3 миллиард сўмлик меҳнат қуроллари, асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Оилавий тадбиркорлик доирасида 2023 йилда 800 миллиард сўм кредит ва 4,3 миллиард сўм субсидия ажратилди. Жорий йилда эса бу борадаги ишларнинг кўлами янада кенгаймоқда.

Бугун Фарғонага хорижлик инвесторларнинг қизиқиши янада кучайган. Жорий йилнинг 6 ойи давомида 715 миллион доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Бундан ташқари Фарғонада 50 миллион долларлик электромобил ишлаб чиқариш лойиҳаси, Германиянинг 50 миллион долларлик инвестицияси, шунингдек, Япония билан ҳамкорликда меҳмонхона ва япон боғи бунёд этиляпти. Ўтган йил вилоятда 150 та 8 минг 500 хонадонли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йил якунига қадар вилоятда 220 та кўп қаватли уй-жойларни қуриш режалаштирилган. 

Фарғона шаҳридаги тош-шағалдан иборат даштда бошланган Экошаҳар “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши янада қизғин давом этмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи якунига етказилиб, умумий майдони 300 гектар бўлган янги шаҳарда бугунги кунда 2 минг 800 хонадондан иборат 75 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилди. Йил охирига қадар яна 1 минг 500 та хонадонга эга 25 та 12 қаватли уй-жойлар қуриш режалаштирилган.

Хитойлик инвесторлар томонидан  қиймати 25  миллион АҚШ доллар бўлган, Фарғона водийсида ягона 30 қаватли муҳташам мажмуа қурилиши бошланди. “ECO TOWER” биносидан меҳмонхона, турар жой, савдо ва кўнгилочар мажмуалар ўрин олади. Шунингдек, япониялик инвесторлар ташаббуси билан 3 гектар майдонда Япон боғи ва меҳмонхонаси, бир гектар майдонда замонавий тиббиёт клиникаси қурилишига киришилди. Швейцариянинг “RABAT” компания томонидан 4,5 гектар ер майдонида замонавий савдо комплекси қад кўтаради.

Фарғона тумани Дамкўл қишлоғидан 14,2 километр тоза ичимлик суви, 7,5 километр юқори кучланишга эга бўлган электр тармоқлари тортилди. Ўз навбатида 11,2 километр янги канализация қувурлари ишга туширилди. Истиқболли лойиҳалар дастурига кўра, бу ерда юзлаб болалар майдончаси ва ўйингоҳлар, 10 та боғча ва 6 та мактаб қурилади. 50 гектар майдонда кичик саноат зонасининг ишга туширилиши ҳисобига 20 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

Хонадонларни иссиқлик тизими билан таъминлаш мақсадида 21 минг мегабайт қувватга эга марказлашган иситиш қозони қурилди. Айни жараёнда 420 ўринли 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 990 ўринли 2 та умумтаълим мактаби, 250 қатнов ўринга эга марказий поликлиника қурилиши якунланди. Бу ерда 1,3 гектар майдонда Ўзбекистон Қаҳрамони, машҳур фермер Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби қурилиши якунланди. 70 гектар ерда “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг ўзида 35 минг туп, 20 хилдан ортиқ манзарали кўчат экилди. Эътиборлиси, эндиликда бундай кўчатларни катта маблағ эвазига четдан олиб келишга ҳожат қолмади. Мутахассисларимиз ўзимизда маҳаллий иқлим шароитига мос энг ноёб кўчатларни етказиб беришни уддаламоқда.

Аҳолини мароқли ҳордиқ чиқариши, маданий-маърифий кеча, кўнгилочар тадбирлар ўтказишга мўлжалланган 4 минг ўринли амфитеатр ва унга уйғунлик касб этган сунъий кўлда мусиқали фавворалар ўрнатилди. Ички йўлларни бошқа ҳудудлар билан туташтирувчи ҳалқа йўлига боғлаш ва жамоат транспорти қатнови билан боғлиқ қулай шоҳбекатлар барпо этилмоқда.

Ҳар бир кўп қаватли уй ҳовлисида болалар ва спорт майдончаси, Жанубий Корея тажрибаси бўйича қурилган ўриндиқлар мавжуд. Ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш борасида бошқарув сервис компаниялари ўртасида ўзаро рақобат муҳити шакллантирилди. Якунда аҳолига сифатли ва арзон хизматларини таклиф этган компаниялар билан шартнома имзоланмоқда. Ҳар бир уйнинг олдида ногиронлиги бор шахслар учун махсус пандуслар ўрнатиляпти. Биринчи қаватда кундалик фойдаланиладиган жиҳозлар, болалар велосипедлари, ўйинчоқларини сақлашга мўлжалланган махсус жой ҳозирланяпти. Бу хонадон эгаларини керакли жиҳозларни ҳар куни юқори қаватга олиб чиқиш ва олиб тушиш билан боғлиқ ортиқча оворагарчиликдан халос этади.

Вилоятда бу каби бунёдкорлик ишлари ҳар бир шаҳар-туманда амалга оширилмоқда.

Фарғоналиклар қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажрибага эга. Пахта ва ғалладан ҳосилдорлик йилдан-йилга ошмоқда. Миришкор деҳқонлари томонидан етиштирилаётган маҳсулотлар бугун хорижда ҳам харидоргир. Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда вилоятда фермер ва деҳқон хўжаликлари тасарруфида 51 минг 333 гектар мевали боғлар мавжуд. Унинг 4 минг 858 гектари кейинги йилларда барпо этилган интенсив боғларни ташкил этади. Вилоятда мевали боғлар йилдан йилга кўпайиб бораётир. Хусусан, биргина ўтган йилнинг ўзида вилоятда эски боғларни янгилаш ҳисобига 852 гектар, янги ерларни ўзлаштириш орқали 1000 гектардан ортиқ мевали боғлар барпо этилишига эришилди.

[gallery-18219]

Бу борада олиб борилган таҳлилларга кўра, вилоятда шу йилнинг май-июнь  ойида 200 минг тоннага яқин турли мевалар пишди. Шундан келиб чиқиб ушбу маҳсулотларнинг 47,4 минг тоннасини экспортга ҳамда 143,5 минг тоннасини ички бозорга йўналтириш режалаштирилди.

Вилоятда таълим, тиббиёт, маданият, спорт каби бошқа соҳаларда ҳам салмоқли натижаларга эришилаётгани қувонарлидир. Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг янги Фарғонаси фаровонлик, тараққиёт сари дадил одимлаяпти.

 Маъсуджон Сулаймонов, 

М.Қодиров (сурат) ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг янги Фарғонаси