“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг узоқ муддатли кредит рейтинг кўрсаткичини “ВB-” БАРҚАРОР даражасида тасдиқлади.
“Fitch Ratings” агентлиги томонидан ОКМКнинг кредитга лаёқатлилик хусусиятлари “b+” даражасида баҳоланди. АҚШнинг “Fitch Ratings” агентлиги дунёда катта учликка кирувчи рейтинг компанияси бўлиб, ушбу рейтинг ОКМКнинг инвестицион жозибадорлигини оширади. Ҳар қандай хорижий йирик тижорат банк ва молия ташкилотлари ушбу рейтингга алоҳида эътибор беради.
Мазкур рейтинг агентлиги томонидан комбинатнинг эътироф этилиши ОКМКнинг барқарор фаолият юритувчи йирик металлургия корхонаси эканлигини исботлайди. Дунёнинг етакчи эксперти бўлган “Fitch Ratings” агентлиги томонидан ОКМКни халқаро даражада яна бир бор эътироф этилиши дунёдаги энг йирик мегалойиҳа – “Ёшлик I конини ўзлаштириш” лойиҳасининг амалга оширилаётганлиги, инвестициявий жозибадорлиги юқорилигини ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этилиши натижасидир.
Маълумот учун: 2021 йилда ОКМК дунёда кучли учликка кирувчи етакчи рейтинг агентлиги саналган “S&P Global Ratings” томонидан кредит рейтингида «В+» даражаси ҳамда «Барқарор» башорати билан тақдирланган эди. Шунингдек, 2022 йилда ҳам «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги томонидан ОКМКга «ВB-» БАРҚАРОР рейтинги берилган.
ОКМК Ахборот хизмати