Тошкент вилояти ҳудудида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва фош этишга қаратилган “Қора дори – 2024” тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида Пискент тумани ИИБ тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан Навоий маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Натижада унинг яшаш хонадонида кейинчалик сотиш мақсадида сақланаётган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан 6 ой давомида қора бозордаги нархи 7 миллиард бўлган турли ҳажм ва кўринишдаги гиёҳвандлик моддалари ҳамда психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
А.Мусаев,ЎзА.