Сенат ялпи мажлисида “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, энергия барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Ҳозирда қайта тикланувчи энергия манбаларининг электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши қарийб 10 фоизни ташкил этмоқда. Бу борада Ўзбекистон 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 гигаваттга етказиб, электр энергияси ишлаб чиқариш умумий ҳажмини камида 40 фоизга олиб чиқишни мақсад қилган.   

Бу ҳар йили 25 миллиард куб метр табиий газни тежаш, атмосферага зарарли ташланмаларни 34 миллион тоннага қисқартириш имконини беради.   

Албатта, белгиланган кўрсаткичларга эришиш, энергетик барқарорликни таъминлаш учун соҳанинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш талаб этилади.   

Боз устига, углеводород ресурсларининг чегаралангани, уларнинг камайиши энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш чораларини кўриш заруратини юзага келтирмоқда.   

Шу билан бирга, амалда мамлакатимизда энергия ресурслари истеъмоли самарадорлиги, энергия сарфи меъёрлари ҳамда энергия аудит ўтказишни мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас.   

Давлат муассасалари ва ташкилотларида замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича энергия сервис хизматлари йўқлиги, шунингдек, тежаш ва самарадорликни ошириш йўналишида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишлари суст бораётгани ҳам бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.   

Қонун энергетика соҳасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, соҳага хорижий ва хусусий инвестициялар жалб этишни кўпайтириш, нарх шаклланишининг эркин ва шаффоф механизмларини жорий қилишга асосланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозорларини ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этади.   

Қонунда энергетика хавфсизлигини таъминлаш, энергияни тежаш ҳамда самарадорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш тартиб-тамойиллари, электр ва иссиқлик энергияси, ёқилғи ва ноанъанавий энергия ресурсларидан иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳада тежамли ва самарали фойдаланиш вазифалари ва қоидалари белгилаб берилмоқда.   

Шунингдек, энергияни тежаш ва энергия самарадорлик талабларини бузганлик ва ресурсларни меъёридан ортиқча сарфлагани учун жавобгарликни белгилаш ҳам назарда тутилган.   

Қурилиш ва транспорт соҳасида, бино ҳамда иншоотларда, иссиқлик таъминоти ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарида, қишлоқ ва сув хўжалигида энергияни тежаш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари кўзда тутилмоқда.   

Сенаторлар маъқуллаган қонун энергия ресурслари харажатларини янада оптималлаштиришга хизмат қилиб, энергия истеъмоли самарадорлиги тизимли мониторингини амалга ошириш учун ҳуқуқий пойдевор яратади.   

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика соҳасида нарх шаклланишининг эркин ва шаффоф механизмлари жорий қилинади