Бугунги кунда бокс соҳасида юртимизда етишиб чиққан спортчиларни дунё тан олмоқда. Ўзбек ўғлонлари қатор йўналишлар бўйича халқаро рейтингларда ҳам юқори поғоналарни забт этишган. Келгусида бу борада жаҳонда ўз ўрнимизни сақлаб қолиш, ўзбек бокс мактаби анъаналарининг бардавомлигини таъминлаш мақсадида янги тизим йўлга қўйилмоқда.

Гап шундаки, жорий йилнинг 22 июнь куни давлатимиз раҳбарининг «Тошкент шаҳрида бокс ва гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат билан ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида профессионал спортчиларни тайёрлаш орқали миллий терма жамоаларимиз учун юқори маҳоратли спортчилар етказиб бериш таъминланади.  

Жумладан, Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги таркибига ўтказилди. Эндиликда, жойларда спорт мактабларида юқори натижаларни қўлга киритган, ақлан етук, жисмонан бақувват ёшлар ушбу муассасада маҳоратларини янада оширади.

Айтиш керакки, ушбу мактабга 5-11 синф ўқувчилари қабул қилинади ва бугунги кунда 50 нафар спортчи ёшлар таҳсил олишмоқда. Жами 168 та ўрин мавжуд бўлиб, ҳар йили танлов асосида улар сафлари тўлдириб борилади.  

Лойиҳа қиймати 56 млрд сўмни ташкил этган янги бинонинг очилиши жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтганди. Узоқ-яқиндан келган спорчилар учун ётоқхона, ошхона, ўқув хоналари, спорт зал сўнгги талаблар асосида жиҳозлантирилган. Машғулотларга тажрибали ва маҳоратли мураббийлар жалб қилинган. Бундан ташқари маҳаллий ва хорижий спорт усталари, тренер ҳамда машҳур спортчилар иштирокида маҳорат дарслари ҳам ўтказиб келинмоқда.  

Бу ерда “Ўзбекистон тарихи” ва “Инглиз тили” фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишига ҳамда умумлашган табиий фанлар ва спорт психологиясининг замонавий усулларда ўргатилишига алоҳида эътибор қаратилади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ByvccgKtnxk?si=2YJu8tPi6eWXmAzo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларни тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади (+видео)