Жиззах вилоятида болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида барча шароитлар яратилган. Буни Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Болаларнинг дам олишини ташкил этиш департаменти тасарруфидаги пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган Шароф Рашидов номидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳи мисолида ҳам кўриш мумкин.

Оромгоҳ 100 ўринга мўлжалланган. Умумий майдони 3,5 гектардан иборат. Сердарахт, тоғ бағридаги сой бўйида, соя-салқин ҳудудда жойлашган. Салқин тоғ шабадаси,  гўзал табиат киши танасига  роҳат бағишлайди. Бу ерда ҳарорат шаҳардагидан 10-12 даража пастроқ  бўлади. Ҳозир шаҳар ва туман ҳудудларида ҳаво ҳарорати 40 даражани ташкил этаётган бўлса, бу ерда 25-27 даражани кўрсатмоқда. Кундузи энг юқори ҳарорат 30 даражадан ошмайди. Кечаси ҳарорат анча салқин.

Оромгоҳ бўйлаб юрарканмиз, спорт майдончаларида болалар футбол, қизлар волейбол ўйини билан машғул. Кимдир стол тенниси, шахмат ёки шашка ўйнамоқда. Каттагина китоб фондига эга кутубхонада эса ёшлар мутолаа билан банд. Бир томонда рақс тўгараги, иккинчи томонда ёш ашулачилар, шунингдек, моҳир қўллар, ёш рассомлар тўгараклари бўлажак ижодкорлар билан гавжум. Чўмилиш ҳавзасидаги болажонларнинг шодон кулгилари бир дақиқа ҳам тинмайди. 

[gallery-18192]

“Уч тепа саховати” фирмаси бош ошпази Асилбек Асқаров бошчилигидаги жамоа 120 ўринли ошхонада болажонларга уч маҳал иссиқ овқат ва икки маҳал енгил, аммо болажонлар севиб истеъмол қиладиган нонушталар тайёрламоқда. Тарбиячи, етакчи, йўриқчи, жисмоний тарбия, мусиқа мураббийлари, миллий гвардия, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ходимлари доимо болажонлар билан бирга. 

– Ёзги дам олиш мавсумини жорий йилнинг 3 июнидан бошлаганмиз, – дейди Шароф Рашидов номидаги оромгоҳ директори Замира Тўйчиева. – Ёз мавсумида 4 босқичда жами 400 нафар бола дам олиши режалаштирилган. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Болаларнинг дам олишини ташкил этиш департаменти ва вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида болажонларнинг ёзги дам олишини кўнгилдагидек ўтказиш учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Асосий мақсадимиз – болажонларни дам олиш кунларини мароқли ўтказиб, ота-оналарига соғ- саломат топширишдир.

– Бу ерда бизга барча шароитлар яратилган, – дейди  Зарбдор туманидаги 8-сонли мактаб ўқувчиси Нигора Шойимова. Кутубхонада қизиқарли китоблар жуда кўп экан. Айниқса, чўмилиш ҳавзасида маза қилиб чўмиляпмиз. Мен оромгоҳда ташкил этилган рақс ва мусиқа тўгарагига ҳам қатнашаман. Яқинда арчазор билан қопланган тоғ бағрига саёҳат уюштирдик. Тез-тез турли спорт мусобақалари, танловлар, викториналар ўтказиб турилади. Қизиқ-қизиқ фильмлар намойиш этилади. Энг қувонарлиси бу ерда янги дўстлар орттирдим. 

Маълумот ўрнида, ёзги мавсумда Жиззах вилоятидаги мавжуд 10 та болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларида жами 4 минг 340 нафар ўқувчиларнинг дам олиши режалаштирган. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/DUJGc1Qv-cc?si=GuyhHSPZq5HW6870" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, 

Ж.Ёрбеков (видео+сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир кун мароқли ўтмоқда