Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япония ва Туркия делегациялари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров, Япониянинг «Sojitz» корпорацияси бош ижрочи директори Масаёши Фужимото, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) президенти Тадаши Маеда, Туркиянинг «Rönesans International» компанияси бош директори Каан Кемал Экерменлар иштирок этди.  

ССВ матбуот хизматининг таъкидлашича, ушбу учрашув жорий йилнинг 17-21 июнь кунлари вазир ўринбосари Ф.Ташпулатов бошчилигидаги делегациянинг Япония давлатига ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.  

Мулоқот давомида қайд этилганидек, бугунги кунда Япония ва Туркия билан мамлакатимизда тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш, кадрлар тайёрлаш каби йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.  

Ушбу давлатларнинг бир қанча тиббиёт олийгоҳлари билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиб, қўшма таълим дастурлари асосида биргаликда бўлажак тиббиёт мутахассислари тайёрланмоқда.  

Қолаверса, айни пайтда ушбу мамлакатларнинг нуфузли компаниялари билан инвестициявий, давлат-хусусий шериклик ҳамда грант лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.  

Меҳмонлар юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида хорижий инвесторлар ва хусусий сектор вакиллари учун кенг имконият ҳамда қулайликлар яратилганини қайд этди.  

Учрашувда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Япониянинг «Sojitz» корпорацияси ва Туркиянинг «Rönesans» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.  

Унга кўра, Самарқанд вилояти аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида Самарқанд шаҳрида 800 ўринли кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича қиймати 300 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Мазкур клиникани қуриш ишлари 2025 йилда бошланиши режалаштирилган.  

Шунингдек, томонлар кейинчалик лойиҳа доирасида ушбу клиника негизида биргаликда тиббий кадрлар тайёрлашга ҳам келишиб олди.  

М.Қосимова, ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда қиймати 300 миллион долларлик кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади