Дунё автомобилсозлиги бозори сўнгги 2-3 йилда остин-устун бўлиб кетди. Анъанавий русумдаги ёнилғида ҳаракатланадиган автомобиллар нархи 20-30 фоизгача арзонлашди, сотуви қисқарди. Бунинг сабаби – замонавий технологиянинг шиддатли ривожи эди. Электр қуввати билан ҳаракатланадиган енгил ва юк машиналари кун сайин умумий бозорнинг асосий қисмини эгаллаб олмоқда.

Фарғоналик тадбиркор Баҳодиржон Аҳмедов бугунги кун келишини йиллар аввал тасаввур қилган ва “отни қамчилаган” экан. Фарғона шаҳрида “CENTRAL ASIA AVTO GROUP” корхонасини ташкил этди. У эртанги кун режаларини амалга оширди. Шаҳардаги саноат зонасида яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб жайдари тилда айтганда “халқ автомобилсозлиги”га асос солди.

–Асосий мақсад кичик ва ўрта бизнес учун юк автомобилларни ишлаб чиқариш. 80 фоиз маҳсулотимиз электрдан қувватланиб 20 фоизи эса гибрид шаклидаги юк ташувчи тижорат электромобиллардир, – дейди “CENTRAL ASIA AVTO GROUP” корхонаси бош директори Баҳодиржон Аҳмедов. –Биринчи босқичда бутлаш ва тестдан ўтказиш технологик линияларни қўйганмиз. Иккинчи босқичда бўяш ва антикоррозия линияси, кейинги босчқичда тўртта пайвандлаш линияси ўрнатилади. Биринчи босқич тўлалигича амалга оширилди. Биз учинчи босқичда автомобил ташқи қисмларини пресслаш йўлагини ташкил этамиз.  

Фарғона шаҳри водийнинг марказида жойлашган. Маълумки Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида мамлакат автосаноати учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарадиган бир неча корхоналар фаолият юритмоқда. “CENTRAL ASIA AVTO GROUP” улар билан ҳамкорлик ўрнатди.

–27 та ташкилот билан музокаралар олиб бордик. Электромобил моделларининг буфер, чироқ, асосий рама қисмларини Фарғона вилоятида ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Мақсадимиз бир йил ичида автомобилнинг 70 фоиз қисмларини маҳаллийлаштиришдир, – дейди Баҳодиржон Аҳмедов.  

Шундай қилиб, яқин вақт ичида Фарғона электромобил заводи автомобил йиғувчи эмас, ишлаб чиқарувчи корхонага айланади.

–Ушбу модел электр қуввати билан ҳаракатланади, -дейди бутловчи Шохрух Эрназаров. –Булар икки турга бўлинади. Электрда ҳаракатланадигани бир марта қувватлантирилса икки тонна юк билан 350 километр масофа босиб ўтади. Гибрид электромобиллар эса электрон қувватлантирилгач бензин ёқилғиси қуйилганида 850 километр масофа босиб ўтиши мумкин. Агар автомобилда 3 йил муддат ичида носозлик аниқланса, уни бепул таъмирлаш ҳам корхона зиммасида.  

Электромобил Ўзбекистон бозорига кириб келди. Аммо ҳали харидорда айрим иккиланишлар ҳам бор.

Мазкур автомобиллар Ўзбекистон ва хайдовчилар учун янги. Уларга хизмат кўрсатиш қандай ташкил этилади, деган саволимизга Баҳодир Аҳмедов шундай жавоб берди:

–Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларга уч йиллик кафолат берилади. Мамлакат бўйлаб 26 та ихтисослашган автосервис очганмиз. Ишлаб чиқарилаётган ҳар бир русумли электромобил эҳтиёт қисмлари ўша сервис хизмати манзилларига 5 йил давомида етказиб бериб турилади.  

Биз харидорларни қизиқтирувчи яна бир масалага ойдинлик киритдик. Корхона директори  автомобилларни ҳаракатга келтирувчи аккумуляторлар ҳақида шундай дейди:

–Аккумулятор автомобил таннархининг 40 фоизини ташкил қилади. Шунинг учун биз ҳар бир аккумуляторга 7 йил ишлаши ҳақида кафолат берамиз.  

“CENTRAL ASIA AVTO GROUP” яқин вақт ичида электр қуввати билан ҳаракатланувчи автобуслар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Шу кунларда навбатдаги яна бир лойиҳага қўл урилди. 250 млн доллар эвазига хитойлик ҳамкорлар билан электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш корхонаси бунёд этишга киришдилар.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/_m80efn9Pzo?si=fnVLqtkWY-Ja8Y-K" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада электромобиллар! (+видео)