Зангиотадаги 21-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумаларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди.

Комиссия аъзолари таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 102-1-моддасида Комиссия таркибига жамоатчилик вакилларидан, қоида тариқасида, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотларининг ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган вакиллари кириши белгиланган.

Йиғилишда колонияда жазо муддатини ўтаётган 1 минг 159 нафар маҳкума комиссия аъзолари томонидан ўрганилиб, 998 нафарига тузалиш йўлига ўтган, деган хулоса берилди.

Бунда, уларнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши, жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, маҳкумаларнинг муассасада ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши каби мезонлар ҳам кўриб чиқилди.      

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар колониясидаги 998 нафар маҳкумага тузалиш йўлига ўтгани ҳақида хулоса берилди