Ҳар қандай жамиятда меъёр, чегара деган тушунча бўлади. Ана шу чегара бузилдими, яъни белгиланган меъёрга амал қилинмадими адолатга путур етади, ноҳақлик илдиз отади. Белгиланган тартиб-қоидага амал қилмаган ҳар қандай шахс қоидабузар саналади. Қонун қоидани бузган фуқаро эса қонун олдида жавоб бериши шарт.

Мамлакатимизда тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, улар учун барча шароитлар яратилмоқда. Қолаверса, уларнинг ишларига асоссиз равишда аралашмаслик тўғрисида давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг бир қатор фармон ва қарорлари, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. 

Дарҳақиқат, бугун яратилаётган имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб ўз фаолиятини ривожлантираётган кўп. Бироқ, шоли курмаксиз бўлмаганидек, қўли озгина пул кўрган айрим тадбиркорларнинг “бурни кўтарилиб” босар-тусарини билмай қолаётганлари ҳам бор.

Дўстлик туманида тадбиркорлик қилиб, кейинги пайтда ишлари анчагина ривожланган Мақтабой Соқтабоев (исм-шарифи ўзгартирилган) туман марказида аввал хусусий чойхона очиб анчагина мижоз орттирди. Хўрандалар сони  кўпайгач хусусий чойхона филиалини ҳам ишга туширди. Яратган иш ўринлари сони икки ҳиссага кўпайди. Элнинг назарига тушди. Кўча-кўйда нима қилишини билмай тош тепиб юрган ёшлар, уйидан нарига чиқмаётган қиз-жувонлар ишли бўлди.

Мақтабой эл оғзига тушиб, тўй-маъракада кўкрак кериб юрадиган бўлдию, лекин ҳала-ҳула кишини саломига алик ҳам олмайдиган, қўполроқ қилиб айтганда, тумшуғи кўтарилиб, ер искамайдиганлар хилидан бўлиб қолди. Айнан Мақтабойга ўхшаган “янги бойлар”ни тилида айтганда: “Пулинг бўлса, ҳамма нарсани сотиб олса бўлади” қабилида иш тутиб, ҳеч кимни менсимайдиган бўлиб кетди...

Жорий йилнинг 6 июль куни “Жиззах сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан тузилган ишчи гуруҳи Дўстлик туманида рейд тадбирини ўтказиш чоғида тадбиркор ва унинг қўл остида ишловчи хизматчилари томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида бизга жамиятнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, тумандаги хусусий чойхонанинг иккита филиалида назорат тадбири ўтказилганда ҳар иккала ҳолатда ҳам тадбиркор томонидан сувдан нооқилона фойдаланаётганлиги аниқланган. Жумладан, чойхона филиалида тадбиркор онлайн ҳисоблаш ускунасини ўрнатмасдан, камига, назорат ҳамда давлат стандарти муҳри ўрнатмай қонунга хилоф равишда ичимлик сувидан фойдаланиб келган. Бундай ҳолат бўйича тадбиркор аввал ҳам огоҳлантирилган ва жамиятга етказган зарар учун жаримага тортилиб, белгиланган жаримани тўлаган. 

Афсуски, ўша қоидабузарлик учун тўлаган жаримаси ёдидан чиққанми ёки 15-20 миллион сўм “янги бой” учун писта харид қилгандек гапми, давлатни сувидан ноодатий фойдаланиш ҳолати ишчи гуруҳининг рейд тадбири чоғида яна бир бор аниқланади. Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштираётган икки нафар ишчи гуруҳи аъзоси тадбиркор ва унинг хизматчилари томонидан калтакланиб, уларга тан жароҳати етказилган.

Иккинчи ҳолатда ҳам тадбиркор Мақтабой Соқтабоев ўзига тегишли бўлган чойхонасида сувдан фойдаланишда ўрнатилиши лозим бўлган ҳисоблаш ускунасига назорат тамғаси ўрнатмасдан, давлатнинг сувидан нооқилона фойдаланганлиги аниқланган. Ушбу аниқланган ҳолат бўйича етказилган зарарни ҳисоблаш ва далолатнома расмийлаштириш чоғида тадбиркор ишчи гуруҳи аъзоларига фаол қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтаради. Бу ҳам етмаганидек, тадбиркор хизматчилари билан биргаликда чойхона ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган ишчи гуруҳи аъзоларини калтаклаб, тан жароҳати етказади. Бундан ҳам қаноат ҳосил қилмай, чойхонадан ташқарида турган ишчи гуруҳи аъзоларини ҳам ўз хизматчилари билан оммавий тарзда дўппослайди. Натижада тан жароҳати олган ишчи гуруҳи аъзолари шифохонага ётқизилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Доно халқимиз, семизликни қўй кўтаради, деб бежизга айтмаган экан. Ахир бойлик, мансаб, куч-қувват буларнинг барчаси инсонга синов учун берилган эмасми? Буларнинг бари бугун бор, эртага йўқ бўлиши мумкин, шундай эмасми? Пул топдим, деб, ўз хизмат вазифасини бажараётган ходимни (ҳаттоки у ноҳақ бўлган тақдирда ҳам) калтаклаш мамлакатимизнинг амалдаги қайси қонунларига тўғри келади? 

Ишчи гуруҳи аъзолари ноҳақ бўлишса, судга бер, ноқонуний қилмиши бўлса, шунга яраша жазо тайинланади. Мақтабойнинг ўзи қонунбузарлик қилгани етмаганидек, қўл остидагиларни ҳам жиноятга ундаши қанчалик тўғри бўлди. Бу ҳам яна бир жиноят эмасми? 

Энди замон зўрники, томоша кўрники, деган вақтлар ўтиб кетди, жаноб Мақтабой Соқтабоев. Қонун барчага баробар, уни бузган киши албатта қонун олдида жавоб беради.

“Жиззах сув таъминоти” АЖ матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд бу ҳолат юзасидан қандай қарор чиқаради – буни вақт кўрсатади. 

Биз ушбу мавзуга яна қайтамиз. 

А.Қаюмов, 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун барчага баробар...