Саёҳат манзиллари

Қизилтом – Қашқадарё вилояти Қамаши тумани марказидан 90 километр узоқликда Майданак тоғлари бағрида жойлашган сўлим гўша ҳисобланади. Мусаффо табиати, зилол сувли булоқлари, хушбўй ва шифобахш Зарафшон арчалари кишига ўзгача ором, завқ бағишлайди. 

Кимдир эшитган, кимдир эшитмаган ушбу қишлоққа бориш, у ердаги ҳаёт тарзи билан танишишни кўпдан буён орзу қилиб юрар эдим. Билганимиз қишлоқ Майданак тоғлари бағрида жойлашгани, истаган вақтда бу ерларга бориб бўлмаслиги ҳақидаги маълумотлар эди холос. Фотомухбир билан биргаликда аввал туман марказига, кейин 70 километр йўл юриб тоғ тепасидаги Майданак обсерваториясигача бордик. У ёғига енгил машинада ҳаракатланишнинг иложи йўқ. Одатдагидек махсус тоғ йўлига мослашган машинага ўтирдик. 

[gallery-18177]

Биз учун бутунлай номаълум бўлган қишлоқ ҳақидаги тасаввурларимиз машина йўлга тушгандаёқ ойдинлаша бошлади. Нега қишлоқ ҳақида деярли маълумотлар йўқлиги, у ердаги тарихий манзиллар хусусида бизга ҳайдовчилик қилган қишлоқ муаллими Аваз Бобоев йўл-йўлакай тушунтириб борди. 

– Қишлоғимиз қиш фаслида қалин қор ёққанлиги боис 6 ой атрофдан узилиб қолади, – дейди Аваз Бобоев. – Шу боис 80-йилларда қишлоқда шароит оғирлиги туфайли аҳоли чўл ҳудудига кўчирилган. Аммо 6-7 хўжалик яшаб қолган. Улар ҳам кўпайиб бугунги кунда хўжаликлар сони юзтадан ошган. Аҳоли эса 700 нафарга яқинлашиб қолган. 

Паст-баланд даралардан ўтиб қишлоқ томон эниб борамиз. Йилнинг серёғин келиши ва сел сувлари катта миқдорда оқиши натижасида йўлнинг аҳволи янада ёмонлашган. Асосий тирикчилиги деҳқончилик ва чорвачилик бўлган бу қишлоқ одамлари меҳнатдан роҳат туяди. Эътиборимизни тортган жиҳати қишлоқ хонадонларида томорқага алоҳида эътибор берилгани бўлди. Одатда тоғли қишлоқларда экин текинлар адирли ерларда етиштирилиб, хонадонлар томорқасидан деярли фойдаланилмасди. Қизилтомда эса бунинг мутлақо акси бўлиб, томорқаларда ҳам бўш ернинг ўзи йўқ.

 Еримиз унумдор, халқимиз меҳнаткаш, дейди одамлар биз билан суҳбатда. Шу боис бизда етиштирилган ҳосил, айниқса, картошка харидоргир, дейди қишлоқ аҳли.

Дарҳақиқат, Қизилтом картошкасининг савдоси жуда чаққон. Ширин сувдан ичиб, унумдор тупроқда етиштирилган бундай картошкалар харидорларни доим ўзига жалб қилиб келган. Деҳқонларнинг айтишича, харидорларни ўзи қишлоққа келиб картошкаларни олиб кетаркан. Бошқа маҳсулотлар олиб келиб бартер қилишади. Бундан ташқари, қизилтомликлар етиштирган нўхат ва олма ҳам ўзининг сифати билан ажралиб туради. Айниқса, жайдари усулда чаккини айрон қилиш орқали юзасига қалқиб чиққан ёғдан тайёрлаб, қўй қорнига солиб қўйилган ёғнинг таъми тилларда достон. Қишлоққа саёҳат қилар эканмиз биз ушбу таъмни яна бир бор ҳис қилдик. Эчки қатиғидан тайёрланган қурутнику айтмаса ҳам бўлади... 

Ушбу тоғлик аҳолининг кундалик ташвиши шундай ўтади. Олти ойлик узоқ қишдан сўнг ажойиб баҳор ва сўлим ёз фасли кириб келади. Одамлар далада ёз бўйи меҳнат қилади. Узоқ муддатли қишда эса ёзда қилинган меҳнатнинг мевасини еб умр ўтказишади. 

Бизга ҳамроҳ бўлган қишлоқ оқсоқоли ва муаллим Аваз Бобоев бироз ҳордиқ чиқаришимиз асносида қишлоқдаги тарихий манзиллар, шаршара ва булоқлардан сўз очди. Илк саёҳатимизни ҳам айнан қишлоқ тепасидаги шаршарадан бошладик. 

Юқоридан шовқин солиб пастга энаётган зилол сувли шаршара бир қарашда сочларини ёйган келинчакни эслатади. Ундан сачраган томчилар ва муздек сувнинг зарралари кишига тетиклик бағишлайди. Офтоб чиқиб тураркан, кутилмаганда шаррос ёмғир ҳам қуйиб, бироз шошириб ҳам қўйди. Айтганча қишлоқда чашма ва булоқлар шу қадар кўпки, ҳар қадамда чанқоқ босиш мумкин. Қишлоқни айланар эканмиз қурилганига қарийб юз йилдан ошган уйни ҳам кўрдик. Унинг томи қизил эди. Сабаби бу ернинг тупроғи қизил. Шу тариқа қишлоқ номи нега Қизилтом дейилишини англаш мумкин. Ҳамроҳларимизнинг таъкидлашича қишлоқнинг пайдо бўлганига эса уч асрдан ошган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/8bEZEadYTvk?si=7BGRvgJRoOTwLDkc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кейинги манзилимиз Амир Темур сарбозларига гўшт етказиб берган чўпонлар қўналғаси, дея изоҳланган ғор бўлди. “Турнадарё” оралаб тоғлар ҳосил қилган табиий соябонли ғорга етдик. Ғор манзараси ҳам завқли, ҳам хавотирли туйғуларни уйғотади одамда. Тепада омонатгина турган тошлар гўё қулаб тушадигандек таассурот қолдиради кишида. Унинг ёнбошидаги бир одам бўйи келадиган майдон ростдан ҳам чўпонлар қўйларини сақлаган қўйхона вазифасини бажарганига ишора қилади. Шу ерликларнинг айтишича, ҳозирги кунда ҳам бу унгурлар чўпонлар учун қўналға вазифасини бажариб келади. 

Албатта тоғ табиати ажойиб. Бир борган киши жаннатмакон бу жойларни тарк этгиси келмай қолади. Аммо тоғда яшашнинг ҳузури билан бирга, ўзига яраша машаққатлари ҳам бор. Айтарли цивилизациядан узилиб қолган қишлоқ аҳолисини  қийнаб келаётган муаммолар ҳам йиғилиб қолган. Юқоридаги кайфиятни бузмаган ҳолда бу ҳақида кейинги мақоламизда тўхталишга қарор қилдик. 

Ўлмас Баротов, 

Жамшид Норқобилов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтом қишлоғига борганмисиз? (+видео)