Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Нукус шаҳридаги ўйин турлари ва енгил атлетика спорт мактабида ажратилган махсус ёпиқ залларда Президент мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йилда Президент мактабига 3 минг 135 та ариза келиб тушган бўлса, шундан 2 минг 715 нафари имтиҳонда иштирок этди.  

– Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида бугунги кунда  14 та ихтисослаштирилган мактаб, 3 та ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият кўрсатиб келмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъба раҳбари Байрамбай Хамидуллаев. – Жорий йилдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги таянч ихтисослаштирилган мактаби Нукус филиали  янги очилди.  

[gallery-18175]

Агентлик тизимидаги Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари катта сиғимли 5 та ёпиқ бинода ўтказилиши белгиланган. 2024-2025 ўқув йили учун ушбу мактабларга жами 16 минг 537 та ариза келиб тушди. Президент мактабига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 134 та, И.Юсупов номидаги ижод мактабига битта ўринга  10 та, ихтисослаштирилган мактабларга битта ўринга  8 нафар ўқувчидан тўғри келмоқда. Ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Нукус шаҳар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 1 минг 503 та ҳужжат қабул қилиниб,  битта ўринга 23 нафар ўқувчи тўғри келди. Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Нукус филиалига жами 3 минг 686 та ҳужжат келиб тушган бўлиб, битта ўринга 16 нафар ўқувчи тўғри келмоқда.  

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган мактабларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 4-, 5-, 6-июль кунлари, Президент мактабига 1-босқич кириш имтиҳонлари 7-июль куни бўлиб ўтди. Тянч ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари 9-,10-июль, ижод мактабининг 3-босқич кириш имтиҳонлари 10-июль, Президент мактабининг 2-босқич  кириш имтиҳонлари эса 26-июль куни ўтказилиши режалаштирилган.  

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), 

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг иқтидорли ўқувчилар кейинги босқичга йўлланма олади