Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев ушбу ташкилот томонидан жорий йилнинг олти ой давомида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Унда маълум қилинишича,  ўтказилган назорат тадбирларида 4 минг 537 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Яъни, 163,3 миллион метр куб табиий газ (249 млрд. 312 млн. сўм) ва 220,7 миллион киловатт соат электр энергиясидан (300 млрд. 977 млн. сўм) ноқонуний фойдаланилган. Бунинг натижасида давлат манфаатларига жами 550 миллиард 290 миллион сўм зарар етказилган.    

–Шунингдек, 89 та АГТКШ, 94 та иссиқхона, 94 та текстиль корхона ва 2 та оҳак ишлаб чиқариш цехлари фаолиятида ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари фош этилди. 75 ҳолатда крипто актив ва майнинг фаолиятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Бу ўғринча ҳаракатлар юзасидан электр таъминоти корхонаси томонидан жами 81 миллиард 604 миллион сўм (15 млн. 909 минг киловатт-соат) қайта ҳисоб-китоб қилинди. Истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 3 минг 382 та маъмурий иш расмийлаштирилди, – деди Н.Норбобоев.  

Тадбирда инспекциянинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Унга асосан АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил намуналаридан 91 та ҳолатда 3 миллион 789 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.  

Шунингдек, ахборот хизмати раҳбари инспекция томонидан истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш, реактив энергиянинг компенсация қилиниши, корхоналарда энергия аудит текширувининг ўтказилиши каби йўналишларда олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берди.  

–Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида 5 минг 757 та ижтимоий соҳа объекти, 2 минг 756 та кўп қаватли уйлар электр таъминоти ҳамда 5 минг 329 та электр ва газ таъминоти корхоналари томонидан амалга оширилган ишлар ўрганилди. Мазкур тайёргарлик ишларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди. Жисмоний ва юридик шахслардан 1 минг 721 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 615 таси ижобий ҳал қилинган, 1 минг 68 тасига тушунтириш берилган, 38 таси ўрганиш жараёнида, – деди ахборот хизмати раҳбари  

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
3 миллион 789 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланди –“Ўзэнергоинспекция”