Бу жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилоятида аниқланган 1 минг 653 та ҳолатдан бири ҳисобланади.

Хоразм вилояти Шовот туманида Кадастр инспекторлари томонидан олиб борилган ер назорати тадбирларида, «Бўйрачи» қишлоғи «Боғбон» маҳалласи қишлоқ хўжалиги харитасининг 70қ-контурида фуқаро томонидан 220.0 кв.метр майдонда қурилиш ишлари бошланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасининг 3-қисмига кўра «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, мансабдор шахсларга эса 300 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши» фуқарога тушунтирилган.

Шундан сўнг, фуқаро қурилмани ўз ҳисобидан бартараф қилиб, ерни асл ҳолатига қайтарган.

Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи Руслан Ўразбаевнинг маълум қилишича, Хоразм вилоятида жорий йилнинг 6 ойи давомида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жами 1653 та ҳолатда 98,8 гектар ер майдони ноқонуний эгаллаб олингани аниқланган. Шундан, тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот тадбирлари натижасида 761 та ҳолат фуқароларнинг ўз ҳисобидан бартараф қилинган, 942 та ҳолатлар юзасидан эса суд ва прокуратура органларига тақдимномалар киритилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шовот туманида қишлоқ хўжалиги ерида бошланган ноқонуний қурилиш ишлари тўхтатилди