Мамлакатимизда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичи бўлиб ўтди.

Агентлик ахборот хизматига кўра, имтиҳон Aндижон ва Сирдарё вилоятларида 3 сменада – соат 08:00, 12:00, 17:00 да, қолган ҳудудларда 2 сменада – соат 08:00 ва 12:00да ўтказилди.

Бугунги кунда Aгентлик тизимида 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби ҳамда 182 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият кўрсатмоқда. Жорий йил ҳудудларда яна 3 та ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 3 та таянч ихтисослаштирилган мактаби янги очилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги “Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг жорий йилнинг 16 апрелдаги “2024/2025 ўқув йили учун Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар ҳамда ижод мактабларига ўқувчилар ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда кириш имтиҳонларини ташкил этиш тўғрисида”ги 69-сон баёни асосида Aгентлик тизимидаги мактабларга ўқувчилар қабули амалга оширилмоқда.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан 20 июнга қадар фақат онлайн  шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди.

Aгентлик тизимидаги Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари катта сиғимли 56 та ёпиқ бинода ўтказилиши белгиланган.

2024/2025 ўқув йили учун Aгентлик тизимидаги мактабларга жами 244 378 та ариза келиб тушган. Шундан Президент мактабларига 62 минг 62 та, ижод мактабларига 5 минг 512 та, таянч ихтисослаштирилган мактабларга 42 минг 785 та, ихтисослаштирилган мактабларга 134 минг 19 та ариза келган.  

Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича бир ўринга ўртача 185 та ҳужжат тўғри келмоқда.

Бунда  бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятига 293 та, Aндижон вилоятига 285 та, Самарқанд вилоятига 249 та, Наманган вилоятига 225 та ҳамда энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига 99 та ҳамда Навоий вилоятига 81 та ҳужжат тўғри келди.

Айтиш керакки, юртимиздаги  14 та Президент мактабининг 5-синфига 336 нафар (ҳар бир мактабга 24 нафардан) ўқувчи қабул қилинади.

Ижод мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига 35 та, Фарғона вилоятидаги Эркин Воҳидов ҳамда Жиззах вилоятидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабларига 16 тадан энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳридаги Aбдулла Қодирий номидаги ижод мактабига 5 та ҳужжат тўғри келди.

9 та ижод мактабининг 7-синфига 400 нафар (ҳар бир мактабга 40-60 нафардан) ўқувчи қабул қилинади.

Ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятига 17 минг 815 та, Самарқанд вилоятига 13 минг 125 та, Aндижон вилоятига 12 минг 904 та ҳамда энг паст кўрсаткич Навоий вилоятига 2 минг 987 та, Тошкент шаҳрига 3 минг 626 та, Сирдарё вилояти 5минг  645 та ҳужжат қабул қилинган.

Таянч ихтисослаштирилган мактаблари бўйича Aбу Aли ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига 3  минг 83 та, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига 2  минг 556 та, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ва филиалларига жами 42 минг  785 та ҳужжат келиб тушган. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига 17 502 та, мазкур мактабнинг Нукус филиалига 3 минг 686 та, Aндижон филиалига 8 минг 651 та ҳамда Самарқанд филиалига 7 минг 307 та ҳужжат қабул қилинган.

[gallery-18170]

Маълумот учун айтиш керакки,  179 та ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига 5 минг  520 нафар, 7-синфига 2 минг 208 нафар, шу жумладан, Aбу Aли ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига 120 нафар, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига 40 нафар, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига 120 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Aгентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 4, 5, 6 июль кунлари ўтказилди. Президент мактабларининг 1-босқич кириш имтиҳонлари 7 июль куни бўлиб ўтди. Таянч ихтисослааштирилган мактабларининг кириш имтиҳонлари 9, 10 июль кунлари ҳамда ижод мактабларининг 3-босқич кириш имтиҳонлари эса 10 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.  

Шунингдек, Президент мактабларининг 2-босқич кириш имтиҳонлари эса 26 июль куни ўтказилиши режалаштирилган. 

Aгентлик тизимидаги барча мактабларга кириш имтиҳонларни юқори савияда ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимликлари, Ички ишлар, Миллий гвардия, Тез тиббий ёрдам, Хавфсиз шаҳар маркази ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда тайёргарлик ишлари олиб борилди. 

Н.Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (суратлар), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг илк босқичи бўлиб ўтди