Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича «А» тоифага кирувчи халқаро "ATF 14&Under" турнирида ўзбекистонлик 14 ёшли спортчи муваффақиятга эришди.
Мазкур нуфузли мусобақада Республика олимпия захиралари теннис мактаби ўқувчиси Маҳмудбек Бекназаров қозоғистонлик Родион Траигел билан жуфтликда баҳсларининг саралашида рақибларини мағлуб этди. Финал ўйинида қозоғистонлик рақибларини доғда қолдирди ва ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Айтиш лозимки, бугунга қадар «А» тоифасига кирувчи халқаро теннис турнирларида ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳали чемпионлик даражасига эришмаганди.
Т. Рўзиев, ЎзА