Юртимизда соғлом авлодни вояга етказиш устувор вазифалардан бири саналади. Фарзанднинг баркамол ривожланиши, комил инсон сифатида шаклланишида, тиббиёт соҳасининг салмоқли ўрни бор.

Президентимизнинг 2024 йил 21 майдаги “Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Наманган вилояти Давлатобод туманидаги болалар шифохонасида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Абдумалик Раҳмонов оналик ва болалик муҳофазаси, болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.  

– Марказимизда гематология ва онкология хизматлар кўрсатишни янада яхшилаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Ўттиз ўринли болалар гематологияси бўлимида ўн ўринли болалар онкологияси учун хоналар ажратилди, – дейди Абдумалик Раҳмонов. – Ҳозир бўлимда уч нафар мутахассис фаолият олиб боради. Жорий йилнинг биринчи чорагида салкам минг нафардан зиёд бемор болага амбулатор ва стационар шароитда тиббий хизмат кўрсатилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирларига оид қарори мазкур йўналишдаги ишларни янада юксалтириш имконини беради.

Дарҳақиқат, ушбу ҳужжатга асосан болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси соҳасини ривожлантиришнинг бир қатор устувор вазифалари белгилаб олинди. Жумладан, 2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражаси 60 фоизга оширилади. Гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилиш ривожлантирилади. Бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилади.

Пойтахтимиздаги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта номланди. Марказ ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Наманган вилоятида Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга киришилди. Энг аввало, онкогематологик касалликларга чалинган болаларни даволаш ишлари сифатини янада яхшилаш устида изланишлар олиб борилмоқда. Бу ўринда хасталикларни эрта босқичларда аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Касалликка чалинган болаларни бир вақтнинг ўзида ҳам даволаш, ҳам уларга таълим бериш, шу орқали чинакам ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида “Меҳрли болажон” мактабини ташкил этиш кўзда тутилган. Чунончи, кадрлар салоҳиятини юксалтириш масаласи ҳам кун тартибида турибди. Онкогематологик хасталикларни эрта ва тўғри ташхислашни йўлга қўйиш мақсадида цитогенетика, молекуляр генетика текширув усуллари тарғиботига бағишланган ўқув курслари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/MkteOVef5gw" title="Sog‘lom avlod salomatligi doim e’tiborda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тадбирда Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини реконструкция қилиш ишлари, болалар соғлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар хусусида ҳам сўз борди.  

Мулоқот чоғида журналист ва блогерларнинг мавзуга оид саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом авлод саломатлиги доим эътиборда (+видео)