Тошкент халқаро аэропорти яқинида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга тарқалди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 6 июль куни соат 11:20 атрофида Тошкент шаҳар Сергели тумани Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди.  

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:28 да етиб бориб, ёнғин соат 11:32 да ўчирилган.  

Ёнғин натижасида кафе биносининг 5 кв.м. шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирган зарар аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида ёнғин содир бўлди