Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой Халқ вакиллари Кенгашининг доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ташрифи бошланди.
Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.
[gallery-18156]
Ташриф дастуридан Самарқанд вилояти раҳбарияти билан учрашув ва шаҳардаги тарихий обидаларга саёҳат ўрин олган.
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА мухбирлари