Жиззах вилояти ҳокимлиги анжуманлар саройида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, соҳа вакиллари ҳамда вилоят фаоллари иштирок этди.
Тадбирда қонун устуворлигини таъминлаш ҳар бир мамлакат тараққиётининг асосий шартларидан ҳисобланиб, унда прокуратуранинг ўрни ва роли жуда муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Ниғматилла Йўлдошев сўзга чиқиб, вилоятда мазкур соҳада амалга оширилган ишлар ва олдинда турган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Адлия катта маслаҳатчиси Исломжон Эргашхўжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимидан соғлиги ёмонлашганлиги сабабли ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди ва янги вилоят прокурори таништирилди.
Жиззах вилояти прокурори этиб, Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброҳимов тайинланди.
Бахтиёр Иброҳимов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
А.Қаюмов, ЎзА мухбири