Адлия вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган пресс-турда Каттақўрғон шаҳар ва Каттақўрғон туманида адлия органларининг аҳоли муаммолари билан ишлаш борасидаги фаолиятини ўрганиш орқали шу саволга жавоб изланди.

Президентимизнинг жорий йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” ги фармони билан аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш масаласи устувор вазифага айланди. 

– Мазкур пресс-тур ҳам ушбу ишларнинг бугунги ҳолатини ўрганишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Озод Шодиқулов. – Зеро, барча давлат органлари кўпроқ одамлар орасида, маҳаллаларда бўлиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларини биргаликда ҳал этиши жуда муҳим. Адлия идоралари бу борада доимий равишда халқ билан мулоқотни йўлга қўйган ва бу ислоҳотлар фармон билан янада мустаҳкамланди.

[gallery-18150]

Тадбир “Адлия куни” лойиҳаси билан бошланди. Лойиҳа доирасида Каттақўрғон шаҳар Навбаҳор маҳалласида тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди. Фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини қабул қилиш асносида адлия органлари масъуллари ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида сайёр ҳуқуқий (нотариус, ФҲДЁ, ЮХКМ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа) хизматлар кўрсатилди. Аҳолига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилиб, баъзилари ўрганиб чиқиш учун иш юритувга олинди. Мобил автобусда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди. 

Шунингдек, адлия бўлими томонидан “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси доирасида маҳалла раислари ҳамда “маҳалла еттилиги” учун семинар ўтказилди. Ушбу маҳаллаларда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари билан ишлаш, бу борада ишни тўғри ташкил қилиш бўйича методик ёрдам кўрсатилди. 
“Ҳуқуқий кўмак” акцияси доирасида Каттақўрғон тумани Ойжон маҳалласида уйма-уй юрган ҳолда фуқароларнинг муаммолари, уларни қийнаётган масалалар ўрганилди, ушбу ҳолатга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида аҳолининг қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлари олинди. 

Нисбат маҳалла биносида жойлашган интерактив инфокиоск қулайликлари таништирилди. Бугунги кунда маҳаллада 3500 нафардан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Туман марказидан 15 километр узоқликда жойлашган маҳалла аҳолиси мазкур қурилма орқали 40 дан ортиқ давлат хизматларидан шу ерда фойдаланмоқда. 

– Бугунги кунга қадар аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича Самарқанд тажрибаси асосида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги 153 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1000 дан ортиқ хонадонга кирилиб, 220 дан зиёд ҳуқуқий муаммо аниқланди, – дейди Озод Шодиқулов. — Ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан маҳаллабай чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди. Уйма-уй юриш давомида фуқароларга, энг аввало, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилди. 1074 та ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилди. Хусусан, 239 нафар фуқарога ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тайёрлаб берилиб, жойларда 1,5 мингдан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Уйма-уй ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли таъсир чоралар кўрилиб, қатор ҳуқуқий муаммолар ҳал этилди. Судларга 273 миллион сўмлик даъво аризалари киритилди, шундан 2 таси (20 миллион сўмлик) қаноатлантирилди. Бундан ташқари, киритилган тақдимномалар асосида 267 миллион сўмлик тўловлар ундириб берилиши таъминланди. Шу билан бирга, режа-график асосида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни маҳаллаларда “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбирлари ҳам ўтказилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида фармон қабул қилинган кундан ҳозирга қадар маҳаллаларда 6072 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилгани қайд этилди.

Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга адлия масъулларидан жавоб олди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), 

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фуқаро – маҳалла – адлия” тизимининг Самарқанддаги ижроси қандай?