“Ўзбекистон-2030” тараққиёт стратегиясида “Яшил ўсиш” шароитида бозор иқтисодиёти нуқсонларини бартараф этиш ва “мақбул нархларни шакллантириш” институтларини мустаҳкамлаш белгилаб қўйилган. Бу борада албатта халқаро тажриба ва илм-фан аҳлининг фикрлари, илмий-назарий тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга. Шу маънода Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Барқарор иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш сифатини ошириш йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши айни муддао бўлди.

Мамлакатнинг нуфузли олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари, академиклари, халқаро илм даргоҳларининг олимлари, тадқиқот марказлари мутахассислари иштирок этган анжуманда глобаллашув шароитида жаҳонда ва Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини  оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.  

- БМТ 2015 йилда 2030 йилгача “Барқарор ривожланиш мақсадлари”ни эълон қилди, - дейди иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Авазбек Содиқов. -  Бизда “Ўзбекистон-2030” стратегияси қабул қилиниб, тўлиқ барқарор ривожланиш мақсадлари инобатга олинди. Яқинда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатимизга келганида Ўзбекистоннинг барча стратегиялари ва давлат дастурларида барқарор ривожланиш мақсадлари устувор эканлигига алоҳида эътибор берди. Нимага деганда биринчи навбатда дунёда ресурслар чекланган. Аҳоли сони тез ўсиб боряпти. Бундай шароитда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш долзарб бўляпти.    

Шу ўринда айтиш керакки, Ўзбекистон Миллий университети Макроиқтисодиёт кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Америка Иқтисодий Академияси аъзоси Абдураҳим Ваҳобов томонидан бу борадаги илмий изланишлари унинг нашр эттирган ўнлаб китобларида ўз аксини топган. Гарчи устоз 70 ёшни қарши олган бўлсаларда теран фикрлари, иқтисодий жараёнларга аниқ илмий хулосалари билан нафақат юртимиз, балки дунё олимлари эътирофига ҳам сазовор бўла олдилар.  

Конференция давомида “яшил инвестициялар” ва “яшил иқтисодий ўсиш”ни таъминлашнинг моҳияти, жаҳон иқтисодиётида иқтисодий ўсиш суръатлари пасайишининг глобал омиллари ва дефрагментациялашув муаммоларини ҳал этишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга миллий иқтисодиётни рақамлаштириш ва инновацион ривожланиш моделини шакллантиришнинг устувор йўналишлари тадқиқ қилинди.  

Анжуманда жаҳонда иқтисодий ўсиш суратлари ҳолати баҳоланди, ривожланиш трендлари ва уларни белгиловчи омиллар таҳлил қилинди. Жумладан, деглобаллашув, дефрагментациялашув ва дедолларлашув жараёнлари қиёсий таҳлил этилди.  

Шунингдек, жаҳон иқтисодиёти тараққиётининг глобал муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари, миллий иқтисодиётни рақамлаштириш асосида инновацион ривожлантириш моделини шакллантиришнинг назарий ва амалий муаммолари, барқарор иқтисодий ривожланиш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш йўналишлари, “яшил иқтисодиёт”нинг назарий-амалий, ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/zZn17osri_A?si=Yk1ipOSX8Pt_YFwH" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброржон Содиқов, Улуғбек Тўхтаев(видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон-2030” стратегияси: “Яшил иқтисодий ўсишни таъминлаш”га устуворлик берилади (+видео)