Дунёда тезпишар таомларга талаб ҳамон юқори. Айниқса, ёшлар орасида. Шу боис “фаст-фуд”, ярим тайёр егуликлар, қовурилган картошка фриси, чипс ҳамда турли қандолатларнинг бозори чаққон.

Аммо ушбу маҳсулотлар таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди. Бу эса мутахассисларни жиддий хавотирга солмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисобот айни шу муаммога қарши глобал тавсияларни ўз ичига олган.  

Хусусан, ЖССТ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва тайёрловчи тадбиркорларни трансёғлардан воз кечишга чақирмоқда. Бу борада ҳукуматларга ҳам тегишли талаблар бор.

Ташкилот масъул ходими Франческо Бранканинг қайд этишича, трансёғлар юрак хуружи ва ўлим хавфини ошираётгани сир эмас. Йилига 278 мингдан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмиши айни шу зарарли “масаллиқ” билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аслида, ҳозир 53 мамлакат саноат усулида ишлаб чиқарилган трансёғларга қарши кураш бўйича илғор усулларни қўлламоқда. Бу қарийб 3,7 миллиард одамнинг саломатлигини ҳимоя қилиш имконини беради.  

2023 йилда шундай чекловлар еттита давлат — Миср, Мексика, Нигерия, Шимолий Македония, Филиппин, Молдова ва Украинада кучга кирди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6L9FVrGP3SA" title="JSST dunyoda transyogʻlar isteʼmolini butunlay taqiqlash tarafdori" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

2024 йил январь ойида ЖССТ бешта давлат – Дания, Литва, Польша, Саудия Арабистони ва Таиландга саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлардан воз кечиш бўйича мувофиқлик сертификатларини тақдим этди.  

Экспертлар хулосасига кўра, агар бундай илғор амалиётлар яна саккизта мамлакатда жорий этилганида, бу хавфли маҳсулот билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини 90 фоизга камайтириш мумкин эди.

М.Турдалиева, У.Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори (+видео)