Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари доирасида Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли адабиётшунос олим, устоз ижодкор Иброҳим Ғафуров иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтди.

Миллий адабиётимиз, жаҳон адабиётининг жавоҳирларидан китобхонларни баҳраманд қилиш, уларнинг бадиий қиймати ва аҳамиятини таҳлил этишда устоз ижодкорнинг хизматлари беқиёсдир.   

Устоз ижодкор “Гўзалликнинг олмос қирралари” (1964),  “Унутилмаган боғ” (1965), “Жозиба” (1970), “Ёнар сўз” (1973), “Ям-яшил дарахт” (1976), “Юрак – аланга” (1980), “Лириканинг юраги” (1982), “Шеърият – изланиш демак” (1984), “Ўттиз йил изҳори” (1987), “Тил эркинлиги” (1998) сингари кўплаб  адабий-танқидий, бадиа китоблар муаллифи.   

Сўз санъатининг заргари “Дарвоза”, “Ҳумо қушим”, “Қалдирғочим” сингари шеърий асарлар ёҳуд мансуралари билан эътибор қозонди.   

Учрашув давомида бугунги кунда ёш ижодкорларга кўрсатилаётган юксак эътибор шу каби адабий анжуманларнинг баланд руҳда ташкил этилаётганида ҳам яққол намоён бўлаётгани таъкидланди.   

Ижоднинг, изланишнинг машаққатли йўли миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини тинимсиз ўқиш орқали эканига алоҳида эътибор қаратилди.  

– Адабиёт дунёсида ўз йўлини топмоқчи бўлган ёшлар энг аввало ўзининг ривоят, бадиият, баён йўлини топиши жуда муҳим, – деди устоз ижодкор Иброҳим Ғафуров. – Адабиёт – инсоннинг юрак изҳори. Қайси адабиётни олиб қараманг, ўша сўз санъати вакилининг юрак изҳорини кўрасиз. Ижодкор шу замоннинг олими, адабиётшуноси, драматурги сифатида ўзини шакллантира олиши ғоят муҳим. Унинг кўзлари ҳаёт ҳақиқатини кўришга ўрганиши керак. Бир неча хорижий тилларни билиш ёшлар учун жуда муҳим. Негаки, тил билиш сизнинг истеъдодингиз, лаёқатингизнинг увол бўлишига сира йўл қўймайди. Кўпинча айрим китобхонлар Фёдор Достоевский, Кафка, Жойс сингари адиблар асари тилининг  мураккаблигини баҳона қилиб, жаҳон адабиёти дурдоналарини ўқимайди. Шундай асарларни ёзишга одам ўзини тайёрлаши керак. Негаки, юксак адабиёт тафаккурни чархлайди, ўстиради.   

Маҳорат дарси давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.  

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт – инсоннинг юрак изҳори