Иқтисодиётимизда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш борасида ислоҳотлар давом эттирилмоқда.

Ушбу вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётир.  

Бизнес-омбудсманнинг Тошкент шаҳар бўлимига жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлардан 520 мурожаат келиб тушди.  

Уларнинг асосий қисмини ер ва бинолар, солиқ муносабатлари, суд қарорлари, рухсатномалар, лицензия ва ҳужжатларни расмийлаштириш, банк, молия ва кредит масалалари, инфратузилма ҳамда суриштирув-тергов масалаларига оид мурожаатлар ташкил қилди.  

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида уларда келтирилган важларни чуқур ўрганиш ва имкон қадар қаноатлантиришга эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Green Metals” масъулияти чекланган жамияти (номи ўзгартирилган) раҳбарининг Солиқ кодекси ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” ги низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган текширув натижасида қўшимча солиқ ҳисоблаш бўйича қарор қабул қилинганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.  

Ўрганиш натижасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан солиқ органининг қарори бекор қилиниб, жамият ҳисоб варағидаги 202 миллион 356 минг сўм қўйилган қўшимча солиқ суммаси олиб ташланди.  

Бизнес-омбудсманнинг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан давлат идоралари фаолиятида ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра жорий йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини бузган 53 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, айбдорларга нисбатан маъмурий жарима қўллаш ҳақида қарорлар чиқарилди.  

Жумладан, “Elite Home” масъулияти чекланган жамиятининг (номи ўзгартирилган) солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган сайёр солиқ текширувларидан норози бўлиб қилган мурожаатини ўрганиш давомида аниқланган қонун бузилиш ҳолати бўйича текширувга масъул бўлган ходимларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддаси яъни тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш ҳолати билан маъмурий баённома расмийлаштириб, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.  

Бундан ташқари, давлат идораларининг 19 нафар ходимига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар кўриб чиқиш учун суд ва бошқа идораларга юборилди. Тадбиркорларнинг манфаатини кўзлаб иқтисодий судга даъво аризаси, тегишли давлат идораларига эса тақдимнома ва  хулосалар берилди.  

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш келгусида ҳам фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.  

Жамшид Бекмуҳамедов,

Бизнес омбудсман девони етакчи инспектори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес-омбудсман: тадбиркорлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида