Бу саволга Нарпай туманининг Тошкўприк маҳалласи ҳудудида аниқланган Қорахонийлар даврига оид Рабинжон ёки айрим манбаларга кўра Арбинжон археологик ёдгорлигидан топилган тураржой асосида жавоб топилди.

Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти олимлари томонидан 2023 йилда бошланган қазишма ишлари давомида бу ҳақдаги дастлабки маълумотлар пайдо бўлган эди. Аввало, мазкур археологик ёдгорлик ҳақида қисқача тўхталсак. 

Рабинжон Хуросонга борадиган катта йўл, яъни Самарқанд ва Бухорони боғловчи “Буюк ипак йўли” тармоғи устида жойлашган Марказий Суғднинг йирик шаҳарларидан бири. Шаҳарнинг умумий майдони 100 гектар бўлиб, арк, шаҳристон ва работ қисмларидан ташкил топган.

– Ўтган йили ёдгорликнинг шаҳристон қисмида олиб борилган қазишма ишлари давомида қорахонийлар даврига оид, яъни XI-XII асрларга тегишли тураржой ўрни ва хумдон топилган эди, – дейди Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари номзоди Амриддин Бердимуродов. – Жорий йилда давом эттирилган қазишма ишлари давомида ёдгорликнинг ушбу қисмида қорахонийлар даврига тегишли тўрт хонадан иборат тураржой тўлиқ очилди. Бундан аввал 1970-1973 йилларда ёдгорликнинг арк ва шаҳристон қисмларида планoграфик ва стратиграфик қазишма ишлари амалга оширилган. Бу вақтда ҳам бир қатор ноёб топилмалар аниқланган. Кейинчалик ёдгорлик аркида олиб борилган археологик қазишмаларнинг илмий таҳлили натижасида Рабинжон милодий IV асрдан шакллангани, IX асрнинг охири XII аср ўрталарида шаҳар янада кенгайгани маълум бўлган. Жорий йилги қазишма ишларимиз янада самарали бўлди. Қорахонийларга оид тўртта тураржой хонасидан иборат қадимий бинони очдик, уларни батафсил ўргандик. Шунингдек, бу ердан тангалар, заргарлик, кулолчилик ҳамда турли сопол буюмлар топилиб, улар қорахонийлар даврига оидлиги аниқланди ва ёдгорлик XI-XII асрларга оид деб даврлаштирилди.

[gallery-18125]

Тарихий манбаларга кўра, Рабинжон милоддан аввалги I минг йилликнинг биринчи ярмида пайдо бўлган. У кўҳна Оромижон шаҳри харобаси ўрнида қурилган. Ўрта асрларга оид тарихий манбаларда Рабинжонга қарашли бўлган Сакон ёки Аскон, Санкабот, Фурфора ва Карзон каби қишлоқлар номи учрайди. Самарқанд – Бухоро карвон йўлида бунёд этилган бу шаҳарнинг шаҳристон қисми илк ўрта асрларда мудофаа деворлари билан мустаҳкамланган. IX асрнинг охири XII асрнинг ўрталарида шаҳар янада кенгайтирилган. 

– Хоналар тўғри тўртбурчак шаклда пахса девор ва хом ғиштдан Ўрта Осиёликларга хос тарзда қурилган, – дейди Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Алишер Сандибоев. – Хоналарнинг хом ғишт ва пахсадан қурилиши шу кунгача ушбу давр билан боғлиқ қурилиш ишларидан кескин фарқ қилади. Чунки, бунгача Қорахонийлар даври билан боғлиқ археологик ёдгорликларда чўпкари усулидан кенг фойдаланилганига гувоҳ бўлганмиз. Бунинг боиси, ҳудудда яшовчилар учун хом ғишт ёки пахса арзон хомашё саналган ва хоналар қиш кунларида иссиқ, ёзда салқин бўлган. Ёзма манбалар ва археологик тадқиқотларнинг илмий таҳлилига кўра, Рабинжонда кулолчилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва илк ўрта асрларда шаҳарсозлик ривожланган. Аммо 1158 йилда Хоразмшоҳ Эл Арслон томонидан бу шаҳар бутунлай вайрон қилинган.
Ягона кириш йўлаги, киргандан чапда ошхона, тўғрида меҳмонхона, ўнгда ётоқхона, унинг ичидан қўшимча хонага ўтилади. Бу лойиҳа бугун замонавий архитектура асосида қурилаётган уйлардан деярли фарқ қилмайди. Бундан ўн аср олдин ҳам бизда бугунгидай турмуш тарзи шаклланган.

– Қорахонийлар даврига тегишли ушбу ёдгорлик бошқа объектлардан фарқли равишда жуда яхши сақланган, – дейди институт илмий ходими Наврўз Алимов. – Ўша даврда битта оила яшаган бу жойда тўртта хона учун ягона кириш эшиги ва хоналарга олиб борувчи йўлак мавжуд. Хоналар эни 1 метр бўлган йўлак орқали бир-бирига боғланган. Асосий кириш эшиги шимол томонда жойлашган бўлиб, эни 90 сантиметрдан иборат. Хона деворлари пахса ва хом ғиштлар ёрдамида кўтарилган бўлиб, ғиштлар ўлчами 35х18х7-8 сантиметрга тенг бўлса, деворларнинг қалинлиги 90 сантиметрдан 3,5 метргача етади.

Хонадон эшигидан кирганда ўчоқ ва унинг ёнида тандир жойлашганидан билиш мумкинки, бу ердан ошхона сифатида фойдаланилган (тарҳи 4,26х4,9 метр). Иккинчи хона тўрида меҳмонхона (тарҳи 5,5х3,5 метр) бўлиб, кириш қисмининг ғарб томонида токча бўлган. Ундан маълум бир нарсаларни қўйишда фойдаланилган ва ғарб томонда жойлашгани учун ҳам Каъбани эслатиб туриши тахмин қилинди. Шунингдек, ушбу хонадаги ўчоқ қолдиқлари меҳмонхонани иситишда фойдаланилганидан дарак беради. Учинчи хонадан ётоқхона (тарҳи 4,1х3,6 метр) сифатида фойдаланилган. Деворлари хом ғиштдан кўтарилиб, қалин лойсувоқ қилинган. Ётоқхонадан жануб томондаги тўртинчи - хўжалик ёки ёрдамчи хонага ўтилади. Бошқа хоналарга қараганда кичикроқ бу хона (тарҳи 2,5х3,5) ичкарисида озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа нарсаларни сақлаш учун иккита ўра мавжуд. 

Умуман жорий йилда амалга оширган ишларимизга хулоса қиладиган бўлсак, самарали тадқиқотлар амалга оширилди, деб ўйлайман. Қорахонийлар даврига оид бир оилага мўлжалланган тураржой, шунингдек, тангалар, сопол, металл, шиша буюмлар қолдиқлари бу давр ҳақидаги манбаларни янада бойитади. Энг муҳими, қазишма ишлари давомида ушбу тураржой биносига ёндош бўлган яна тўртта хонанинг изи маълум бўлди. Кейинги тадқиқотларимизда ушбу хоналарни ҳам тўлиқ очиб, батафсил ўрганиб, Рабинжон ёдгорлигининг шаҳристон қисмининг қурилиш структураси қандай бўлганлиги ҳақида умумий хулосалар берамиз.

Самарқанд заминини бежиз муқаддас тупроқ, деб аташмайди. Бу юртда не-не буюк зотлар – илмда ҳам, жангу жадалларда ҳам, давлат қуриш, бошқариш, умуман дунё тамаддунида ўзига хос ўрин тутган шахслар туғилган, яшаган, ўзидан ўчмас из қолдирган. Шу боис, ҳар бир қарич ери сир-синоатларга бой. Уларни ўрганиш, ёш авлодга етказиш, бугунги куннинг, авлодларнинг энг муҳим вазифаси, албатта. Афсуски, маълум маблағ, меҳнат, вақт сарфланиб очилган тарих зарварақлари яна тупроқ қаърига ғарқ бўлиши ачинарли ҳол. Аслида бу замин бағрида сизу бизга маълум бўлмаган қанчадан-қанча тарихий манбалар бор. Минг бир машаққат билан очилган бу археологик ёдгорликларни асраб қолиш ҳақида ҳам ўйлаш вақти етмадимикан?!

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/UIzWaWHFEZE?si=ExFm9q70ub-WAikv" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғолиб ҲАСАНОВ,

 Алишер ИСРОИЛОВ (видео), ЎзА мухбирлари 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорахонийлар даврида аҳоли тураржойлари қандай бўлган?